Янгиликлар
Ҳайъат мажлиси
Навоий вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 1-чорак якунларига бағишланганҲайъат мажлиси бўлиб ўтди.
Бошқарма бошлиғи А.Рўзиев бошқарган мажлисда, 2015 йил 1-чоракда амалга оширилган ишлар ва келгусида қилиниши лозим бўлган масалалар атрофлича муҳокама этилди.
Таъкидланганидек, адлия бошқармаси томонидан ўтган 2015 йил 1-чорак давомида соҳа фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган бир қатор ишлар амалга оширилди.
Хусусан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг адлия бошқармасига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим этилган норматив тусдаги 45 та қарор лойиҳалари белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, тегишли хулосалар берилди.
Амалдаги норматив-ҳуқуқий хужжатларни такомиллаштириш мақсадида уларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Адлия вазирлигига 141 та таклифлар киритилди.
Бошқарма томонидан фуқаролардан келиб тушган 194 та ариза ва шикоятлар хамда 42 та ишонч телефонига қилинган мурожатлар белгиланган тартибда кўриб чиқилди.
Мансабдор шахсларга нисбатан қонун ҳужжатлари талаблари бузилиши мумкин эмаслиги тўғрисида 150 та огоҳлантирувлар киритилган.
Маъмурий иш қўзғатиш юзасидан киритилган 96 та таклифларга асосан 27 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган.
Аниқланган қонунбузилишлар бўйича жиноят иши қўзғатиш юзасидан 4 та таклиф киритилди.
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ва ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга ошириш мақсадида 526 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди. Жумладан, 54 дан ортиқ телекўрсатув ва радио эшиттириш ташкил этилди, 50 дан ортиқ мақолалар чоп этилиши таъминланди.
Шунингдек, мажлисда амалга оширилган ишлар билан бирга айрим нотариал идора ва ФҲДЁ бўлими томонидан фаолиятда йўл қўйилган камчиликлар кескин танқид қилинди ҳамда нотариуслар ҳамда мудир(а)ларнинг бу борадаги ахборотлари эшитилди.
Қонун ижодкорлиги, ижро интизоми бўйича масъулият ва шахсий ташаббускорликни ошириш, шартномавий-ҳуқуқий муносабатларни янада кенгайтириш, тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни кучайтириш ва қонунийликни таъминлашда масъул ходимларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Ҳайъат мажлисида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2015 йил 1-чорак давомида адлия органлари ва муассасалари томонидан амалга оширилган ишларга бағишланган Адлия вазирлигининг мажлисидаги йўналишлардан келиб чиққан ҳолда бошқарма ва унинг тизими олдида турган муҳим устувор вазифалар белгилаб олинди.
Ҳайъат мажлисида муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.