Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Қонунчилик асослари такомиллашмоқда


Навоий вилояти божхона бошқармаси, вилоят адлия ва солиқ бошқармалари ҳамда Конимех туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда Конимех туманидаги Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Қонунчилик асослари такомиллашмоқда” мавзусида семинар бўлиб ўтди.1.jpg

Семинарда Конимех туманда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар, маҳалла фаоллари, касб-ҳунар коллежи битирувчилари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикасида ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштириш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини юритиш шароитларини тубдан яхшилаш, жаҳон амалиётида умум қабул қилинган бизнесни юритиш шароитларини баҳолаш мезонлари тизимини жорий этиш ва шу асосда мамлакатимизнинг халқаро миқиёсдаги рейтингини янада оширишга эришиш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар комплекси қабул қилинаётганлиги айтиб ўтилди.

Тадбирда 2015 йил 2 декабрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган “Қонун ҳужжатларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, Ўзбекистон Республикасининг интерактив давлат хизматлари ягона порталида қонун ҳужжатларини муҳокама қилиш имконияти яратилганлиги, ушбу баҳолаш тизими орқали давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан сифатли қонун ҳужжатлари ишлаб чиқилишига кенг кўламли шарт-шароитлар яратиб берилганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Эндиликда, Ўзбекистон Республикасининг интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали нафақат янги ишлаб чиқилаётган қонун ҳужжатлар лойиҳалари, балки амалда бўлган қонун ҳужжатлари ҳам аҳоли муҳокамасидан ўтказилади. 

Тегишли қонун ҳужжатларини ишлаб чиққан ёки қабул қилган давлат ва ҳўжалик бошқаруви органлари фуқаролар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан 15 кунлик муҳокама натижасига кўра келиб тушган таклифларни умумлаштириб, таклифларнинг қабул қилинганлиги ёки рад этилганлигини асослаган ҳолда ушбу ҳужжат лойиҳасини қайта ишлаб чиқадилар ва 30 кундан сўнг такроран муҳокама ўтказиш учун интерактив давлат хизматлари ягона порталига жойлаштирадилар.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ўтган давр мобайнида 140 дан ортиқ қонун ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепция”си доирасида амалга киритилган 27 та қонун эса жамиятимизнинг барча тармоқларини ўз ичига олган.

1.jpgҚонунлар лойиҳалари, айниқса, аҳолининг ҳаётий муҳим манфаатлари, ижтимоий ҳуқуқларига бевосита дахлдор бўлган қонунчилик ҳужжатларининг жамоатчилик ва фуқаролик институтлари вакиллари иштирокида кенг муҳокамадан ўтказилиши олдимизга қўйилган вазифаларнинг самарали ижро этилишига, сифатли ва таъсирчан қонунларни қабул қилинишида муҳим омил бўлаётганлиги тушунтириб берилди.

Шунингдек, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун моҳияти тўғрисида батафсил тушунчалар берилиб, янги қонуннинг афзалликлари, аввалги “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонундан фарқли жиҳатлари ҳақида тўхталиб, юридик шахсларнинг давлат органлари ва муассасаларига мурожаатлари соҳасидаги муносабатлари илгари қонун йўли билан тартибга солинмаганлиги, ҳозирда қонун билан мустаҳкамланлиги, электрон шаклда мурожаат қилиш ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланганлиги, жисмоний ва юридик шахслар белгиланган тартибда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда тегишли идора ёки мансабдор шахсларга мурожаат қилиши мумкинлиги белгиланлиги тўғрисида маълумот берилди.

Шундан сўнг, Вазирлар Маҳкамасининг “Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти ҳамда тадбиркорлик соҳасида янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари тўғрисида ҳам йиғилганларга маълумот берилди.

Семинар якунида, тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларга вилоят адлия, божхона ва солиқ бошқармалари мутахассислари томонидан амалдаги қонунчилик доирасида тегишли жавоблар берилди.