Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

ННТлар ФАОЛИЯТИНИНГ ТАКОМИЛЛАШУВИ


Навоий вилоят адлия бошқармасида “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини тугатишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари” мавзусида семинар ўтказилди. 1.jpg

Семинарда вилоят адлия бошқармаси ходимлари, Навоий вилояти ҳокимлиги, Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармаси, Навоий вилоят статистика бошқармаси, Навоий шаҳар статистика бошқармаси, ФЖШМҚМИ Навоий вилоят бўлими масъул ходимлари ва вилоятда фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Семинарда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги қарорининг қисқача мазмун-моҳияти, унинг амалдаги ижроси, шунингдек, мустақилликка эришилгандан сўнг республикада нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг принциплари конституциявий даражада мустаҳкамлаб қўйилганлиги, мамлакатда фуқаролик жамияти институтларининг фаолият юритиши учун мукаммал норматив-ҳуқуқий база яратилганлигини, хусусан, “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги, “Жамоат фондлари тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунлар ва бошқа бир қатор Президент фармонлари, қарорлари ва Ҳукумат қарорлари қабул қилинганлиги таъкидлаб ўтилди.

1.jpgШунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 январдаги қарори билан тасдиқланган “Нодавлат нотижорат ташкилотларини тугатиш тартиби тўғрисидаги Низом”нинг мазмун-моҳияти ҳамда “Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш концепцияси мамлакатни модернизация қилиш ва ижтимоий шерикчиликни ривожлантиришда янги босқичи” тўғрисида иштирокчиларга батафсил тушунчалар берилди.

Бундан ташқари, ННТлари фаолиятини такомиллаштиришга оид Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси айрим қонун ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси семинар иштирокчиларига таништирилиб, мазкур Қонун лойиҳасига таклифлар бериш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Йиғилиш сўнггида нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари томонидан берилган саволларга маърузачилар томонидан тегишли тартибда жавоблар берилди.