Янгиликлар
Қулайлик ва имтиёзлар
Навоий вилоят адлия бошқармасида Адлия бошқармаси, суд департаментининг Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят ДСБ, вилоят статистика бошқармаси, вилоят рақобат бошқармаси, Савдо-саноат палатаси Навоий вилоят бошқармаси ва туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъекталрини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекциялари масъул ходимлари иштирокида семинар ўтказилди.
Семинарда Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонуни 2014 йил 14 майда қабул қилинганлигини ва унинг мазмун-моҳияти юзасидан фикр юритилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти тўғрисида батафсил тўхталиб ўтилди.
Шу билан бир қаторда, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш борасида кўплаб қулайликлар яратилаётганлиги, жумладан Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 ноябрдаги “Тадбиркорлик субъектларини интернет тармоғи орқали орқали давлат рўйхатидан ўтказиш механизмини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан 2014 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектларини интернет тармоғи орқали орқали давлат рўйхатидан ўтказиш механизмини жорий этилганлиги, ушбу яратилган қулайликлар тўғрисида аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш лозимлиг ҳамда интернет тармоғи орқали давлат рўйхатидан ўтказилган тадбиркорлик субъектлари сонини кўпайтириш қайд этилди.
Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 27 апрелдаги қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан амалга оширилишини, ушбу Низом талабларига кўра тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатишнинг умумий муддати тўққиз ой этиб белгиланган бўлсада, амалиётда айрим тадбиркорлик субъектлари ушбу тўққиз ой муддатда давлат реестридан чиқарилмаганлиги ҳолатлари учраётганлиги, бу борада ДСИ, тижорат банклари ва бошқа тегишли ташкилотлар ўртасида ҳамкорликни янада кучайтириш лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Семинар сўнггида иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан тегишли жавоблар берилди.