Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Кексалар эҳтиромда


Навоий шаҳридаги “Ёшлар марказида” “Ватанпарварлик нафақат ўз юртингни бало-қазолардан асраш, балки унинг тараққиёти учун курашиш ҳам демакдир”мавзусида семинар ташкил этилди.

Семинарда Навоий вилоят адлия бошқармаси, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси Навоий вилоят бўлими, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Навоий вилоят бўлими, Республика Маънавият ва тарғибот маркази Навоий шаҳар бўлими ходимлари, Навоий шаҳридаги умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг директор ўринбосарлари, Навоий шаҳридаги МФЙлари раисларининг маънавий – маърифий ишлари бўйича маслаҳатчилари ҳамда академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг ўқувчилари иштирок этдилар.

Семинардан кўзланган мақсад, аҳолини айниқса ёшларни ватанпарварлик рўҳида тарбиялаш, уларда она ватанга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини янада юксалтиришдан иборат.

Семинарда юртимиздаги барча хонадонларда оиланинг кексаларига ҳурмат, уларнинг соғлиги ҳақида қайғуриш каби ўзбекона фазилатлар авлоддан-авлодга ўтиб келаётганлиги, фарзанди камолини кўриш кексаларимизни янги мақомга – боболик ва бувилик мақомига етиштириши, набираларига ҳам ўз меҳру мурувватини бахшида этиши кексайган отахонлар ва онахонлар ҳаётида янги фароғат босқичи эканлиги айтиб ўтилди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон мустақилликка эришгач  республикамизда барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлганлигини, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, барчанинг қонун олдида тенглиги, бундан ташқари, фуқароларимизнинг  шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари, сиёсий ҳуқуқлари ҳамда  иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлари Конституциямизда мустаҳкамлаб қўйилган.

Шунингдек, ватанимиз равнақи, юксалишига фуқароларимиз, айниқса ёшларимизнинг масъуллиги, юртимиз келажаги ёшлар қўлида эканлиги, шундай экан ёшлар ота-боболаримиз ҳамда буюк аждодларимизга муносиб ворис бўлишлари зарурлиги тўғрисида фикрлар билдирилди.

Бундан ташқари, семинарда “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастурининг ҳуқуқий асослари, шунингдек дастур доирасида қабул қилиниши белгиланган бир қанча қонунлар лойиҳалари, Президент қарорлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳалари тўғрисида батафсил тушунчалар берилди.

Семинарга таклиф этилган иштирокчилар ҳам ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Семинар якунида иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига маърузачилар томонидан тегишли жавоблар берилди.