Янгиликлар
ЯНГИ ҚОНУНЛАР МОҲИЯТИ
Кармана туманидаги Малака ошириш институтида Навоий вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Унда Адлия бошқармаси ходимлари иштирок этдилар.
Йиғилишда Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштиришда қабул қилинаётган янги қонунларнинг роли, Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги ва "Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида"ги Қонунларининг мазмун-моҳияти хақида батафсил тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг мақсад ва вазифалари, уларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этишдаги роли ва аҳамияти ҳамда 2013-2014 йиллар давомида мамлакатимизда қабул қилинган янги қонунлар, қонунчилик тизимига киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди.
Шу билан бир қаторда, Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонунининг мазмун моҳияти, ушбу қонунга мувофиқ мурожаатлар турлари, уларни амалга ошириш, уларга белгиланган тартибда расмий жавоб бериш тартиби ва ушбу қонун билан белгилаб қўйилган вазифа ва мажбуриятлар ҳақида тўхталиб ўтилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида"ги Конуннинг мазмун-моҳияти, ушбу қонун билан белгилаб қўйилган давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг фаолияти очиқлигини таъминлашни белгиланган тартибда амалга ошириш тартиблари, ушбу қонун билан фуқароларга Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг фаолияти билан яқиндан танишиб, хабардор бўлиб бориш имконияти ҳақида тўхталиб ўтилди.