Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

ИСЛОҲОТЛАР ОДИМИ


Кармана тумани 2-сон Мусиқа ва санъат мактабида Навоий вилоят адлия бошқармаси, Кармана туман ҳокимлиги, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси Навоий вилоят бўлими ва Республика Маънавият тарғибот маркази Навоий вилоят бўлими ҳамкорлигида “Ватанпарварлик нафақат ўз юртингни бало-қазолардан асраш, 1.jpgбалки унинг тараққиёти учун курашиш ҳам демакдир” мавзусида ўқув-семинари ўтказилди.

Тадбирда Кармана туманидаги корхона, ташкилот ва муассасаларнинг маънавият ва маърифат ишлари бўйича масъул ходимлари, Кармана туманидаги мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директорларининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича ўринбосарлари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Ўқув-семинари кун тартибига “Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан “Кексаси бор уйнинг файзи бор”, “Ватан келажаги сенинг қўлингда!” тарғибот лойиҳаси ижросини таъминлаш ва “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастурининг ҳуқуқий асослари тўғрисидаги масалалар қўйилди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 18 февралдаги “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастури ижроси юзасидан Кармана туманида олиб борилаётган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтилди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон мустақилликка эришгач республикамизда барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлганлигини, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, барчанинг қонун олдида тенглиги, бундан ташқари, фуқароларимизнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари, сиёсий ҳуқуқлари ҳамда иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлари Конституциямизда мустаҳкамлаб қўйилган.

1.jpgШунингдек, ватанимиз равнақи, юксалишига фуқароларимиз, айниқса ёшларимизнинг масъуллиги, юртимиз келажаги ёшлар қўлида эканлиги, шундай экан ёшлар ота-боболаримиз ҳамда буюк аждодларимизга муносиб ворис бўлишлари зарурлиги тўғрисида фикрлар билдирилди.

Бундан ташқари, семинарда “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастурининг ҳуқуқий асослари, шунингдек дастур доирасида қабул қилиниши белгиланган бир қанча қонунлар лойиҳалари, Президент қарорлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳалари тўғрисида батафсил тушунчалар берилди.

Ўқув-семинарга таклиф этилган иштирокчилар ҳам ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Тадбир якунида иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига маърузачилар томонидан тегишли жавоблар берилди.