Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

ТАДБИРКОРЛАР ФАОЛИЯТИ КАФОЛАТЛАРИ


Қизилтепа туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Навоий вилоят ҳокими, вилоят прокурори, вилоят адлия, солиқ бошқармалари бошлиқлари ҳамда вилоятдаги бир қатор тижорат банклари раҳбарлари шунингдек, тумандаги тадбиркорлар иштирок этдилар.

Семинарда Фармоннинг мазмун-моҳиятини тадбиркорлик субъектларига етказиш, Фармонда кўрсатилган имтиёзлар ва переференцияларни тадбиркорлик субъектларига тушунтириш ҳамда назорат қилувчи органлар ходимларининг масъулиятини ошириш хусусида сўз юритилди.

Хусусан, Фармонга мувофиқ, тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашиш ва тўсқинлик қилиш, хусусий мулкдорлар ҳуқуқларини бузганлик учун давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари жавобгарлигини жиноий жавобгарликкача тортиш, 2015 йилнинг 1 июлидан бошлаб микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликлари фаолиятига оид барча текширувлар режали тартибда назорат органлари томонидан тўрт йилда бир мартадан, бошқа хўжалик субъектларида эса фақат Ўзбекистон Республикаси Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгаши қарорига асосан уч йилда бир мартадан кўп бўлмаган тартибда амалга оширилиши, шунингдек, молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширувлар ўтказиш муддати 10 календарь кундан ошмаслиги тўғрисида тушунчалар берилди.

Шу билан бир қаторда, 2015 йилнинг 1 июлидан бошлаб якка тартибдаги тадбиркорларга, фаолиятидан келиб чиққан ҳолда, ҳар бир ёлланган ишчи учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида суғурта бадали ва якка тартибдаги иш берувчи тадбиркор учун белгиланган солиқ ставкасининг 30 фоизи миқдорида солиқ тўлаш шарти билан бир нафардан уч нафаргача ишчини ёллаш ҳуқуқи берилди.

Таъкидланганидек, якка тартибдаги тадбиркорлар касб-ҳунар коллежи битирувчиларини ишга ёллаган ҳолда коллежни битиргандан бошлаб ўн икки ой мобайнида ёлланма ишчилар учун белгиланган солиқдан озод этилади.

Семинарга таклиф этилган иштирокчилар ҳам ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Бундан ташқари, тадбиркорлар томонидан қилинган бир қатор мурожаатлар кўриб чиқилиб, уларнинг аксарияти ижобий ҳал этилди.