Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

МУРОЖААТЛАР ЭЪТИБОРДА


Адлия бошқармаси томонидан Қизилтепа туман ҳокимлигида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби” мавзусида ўқув-семинари ўтказилди.

Ўқув-семинарида Қизилтепа туман давлат нотариал идораси нотариуси С.Жумаев, туман ҳокими ўринбосари Г.Ўроқова, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қизилтепа туман бўлими раиси ва ходимлари шунингдек, Қизилтепа туманидаги барча МФЙлари раислари ва масъул котиблари иштирок этдилар.

Тадбирда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг мазмун-моҳияти йиғилганларга тушунтирилди. Шунингдек мазкур Қонуннинг аввалги 
2002 йил 13 декабрда қабул қилинган “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонундан фарқлари афзалликлари тўғрисида батафсил тўхталиб ўтилди.

Жумладан, Юридик шахсларнинг давлат органлари ва муассасаларига мурожаатлари соҳасидаги муносабатлари мустаҳкамланди, Қонунда жисмоний ва юридик шахслар белгиланган тартибда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда тегишли идора ёки мансабдор шахсларга мурожаат қилиши шунингдек, юридик шахснинг мурожаатида юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ва мурожаатнинг моҳияти баён этилган бўлиши кераклиги белгиланди.

Шу билан бир қаторда, юридик ва жисмоний шахслар томонидан электрон шаклда мурожаат этилганда бундай мурожаат электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва электрон ҳужжатнинг уни идентификация қилиш имкониятини берадиган бошқа реквизитларига эга бўлган электрон ҳужжат шаклида бўлиши кераклиги, давлат органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилишни ташкил этилиши, бунда жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш жадвалини тузиши ва унда қабул вақти ва жойи кўрсатилиши ҳамда қабулга олдиндан ёзилиши тўғрисидаги ахборот мавжуд бўлиши шартлиги тўғрисида такидланди.

Ўқув-семинарга таклиф этилган иштирокчилар ҳам ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Ўқув-семинар якунида иштирокчиларнинг қизиқтирган барча саволларига маърузачилар томонидан тегишли жавоблар берилди.