Кармана туманидаги “Баркамол авлод маркази”да Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Навоий вилоят ҳудудий бўлими ҳамда Навоий вилоят адлия бошқармаси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги Қонуни мазмун – моҳиятига бағишланган семинар ўтказилди.
Тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимизда бозор муносабатларини босқичма-босқич жорий этиб бориш, бу йўналишда авваламбор ҳар бир шахсда мулкка нисбатан эгалик ҳиссини шакллантириш, ўз мулкий ҳуқуқларини амалга оширишдан манфатдор бўлиш масаласига давлат сиёсати даражасидаги эътибор туфайли катта натижаларга эришилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, мамлакатимизда тадбиркорлик эркинлигига мустаҳкам ҳуқуқий асос яратилганлиги, тадбиркорлик фаолиятига давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг ортиқча аралашувларининг олдини олиш борасида кўрилаётган муҳим чора-тадбирларнинг яққол самарасидир.
Шу ўринда, тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида янада самарадорликка эришиш, қўрилаётган чора-тадбирларни манзилли қилиш, хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтириш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишмақсадига қаратилган Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2015 йил
20 августдаги Қонунининг қабул қилиниши тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш ҳамда уларни жадал ривожлантириш йўлида улкан бир қадам бўлди.
Қонунга кўра Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги, Меҳнат кодекслари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида”ги, “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги, “Гаров тўғрисида”ги, “Банкротлик тўғрисида”ги қонунлар каби Ўзбекистон миллий қонунчилик банкидаги 43 та қонунга (10 та кодекс, 33 та жорий қонун) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Семинарга таклиф этилган иштирокчилар ҳам ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.
Семинар якунида иштирокчиларнинг қизиқтирган барча саволларига маърузачилар томонидан тегишли жавоблар берилди.