Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

“Бир дарча” тамойили амалда


1.jpgКармана туман ҳокимлигида "бир дарча" марказ ходимлари ва “бир дарча” тамойили асосида тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 сентябрдаги “Тадбиркорлик субъектларига “бир дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори мазмун - моҳиятига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Адлия вазирлиги, Навоий вилоят адлия бошқармаси, Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси, Кармана туман ҳокимлигидан вакиллар ушбу Қарорда белгиланган 16 турдаги давлат хизматларини кўрсатувчи давлат ва хўжалик бошқарув органларининг (архитектура, кадастр, табиатни муҳофаза қилиш, қишлоқ хўжалиги бошқармалари, газ, электр, сув корхоналари) Навоий шаҳар, Кармана ва Қизилтепа туман бўлимлари раҳбарлари ва масъул ходимлари шунингдек, ОАВлари ходимлари иштирок этди.

Тадбирда туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари негизидаги ходимларга, тадбиркорлик субъектларига “бир дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатувчи ягона марказлар фаолияти билан боғлиқ қонун ҳужжатлари юзасидан тушунтириш берилди.

Жумладан, “бир дарча” тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатиш, тадбиркорлик субъектларига рўйхатдан ўтказиш, рухсат бериш ва лицензиялаш тартиб-таомилларидан ўтишда шаффофликни таъминлаш, тадбиркорларга давлат хизматларини кўрсатишда бюрократик ғов-тўсиқларга йўл қўймасдан, давлат хизматлари кўрсатаётган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш ҳамда аризачиларга ахборот ёрдами кўрсатиш, шунингдек давлат хизматларини кўрсатиш тартиби ва муддатлари тўғрисида бепул маслахат бериш “бир дарча” марказларининг асосий вазифалари эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Мазкур қарор билан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари зиммасига барча давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан тадбиркорлик субъектларига “бир дарча” тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатишда, қонунчиликда белгиланган тартибни қийинлаштиришнинг ҳар хил усулларидан, жумладан рўйхатдан ўтиш ва лицензия олиш тартиб-таомилларини, шунингдек хусусий тадбиркорлик фаолиятига қаршилик қиладиган бошқа бюрократик тўсиқлардан фойдаланишга қатъиян йўл қўйилмаслигини таъминлаш масъулияти юклатилганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, 16 турдаги давлат хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар ва ТСРЎ инспекциялари масъул ходимларига электрон рақамли имзо олиш учун белгиланган шаклдаги аризаларни тўлдириб, паспорт нусхалари билан биргаликда электрон шаклда олиб тегишли ташкилотга топшириш ташкиллаштирилди.

1.jpgШу билан бир қаторда, жорий йилнинг 1 октябридан Кармана ва Қизилтепа туманларида тажриба тартибида “бир дарча” марказларини ташкил этилганлиги ва 16 турдаги давлат хизматларини ушбу марказлар асосида амалга ошириш, мавжуд туманларни тасдиқланган паспорт асосида текшириб чиқиш, муаммоларни бартараф этиш, марказларнинг моддий аҳволи каби масалаларга тўхталиб ўтилди.

Семинар жараёнида, Кармана тумани “бир дарча” марказида хизматларни интерактив холатда ишлаши бўйича бир қатор ташкилотлар билан тест ўтказилди (Электор тармоқлар корхонаси, архитектура бошқармаси), Навоий ва Зарафшон шаҳарларида тест ўтказиш учун электрон имзолар олинди.

Семинарга таклиф этилган иштирокчилар ҳам ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Бундан ташқари, семинар иштирокчилари берган саволларига мутахассислар томонидан тегишли жавоблар берилди.