Янгиликлар
МУРОЖААТ ЭТИШ ҲУҚУҚИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ
Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Навоий вилояти бўлими билан ҳамкорликда Зарафшон шаҳар “Кончилар” маҳалла фуқаролар йиғинида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби” мавзусида ўқув-семинари ўтказилди.
Ўқув-семинарида Зарафшон шаҳридаги 1 ва 2-сон давлат нотариал идоралари нотариуслари, “Камолот” ЁИҲ Зарафшон шаҳар бўлими ходимлари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Зарафшон шаҳри, Учқудуқ ва Томди туман бўлимлари раислари ва ходимлари шунингдек, Зарафшон шаҳри, Учқудуқ ва Томди туманидаги МФЙлари раислари ва масъул котиблари иштирок этдилар.
Тадбирда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг мазмун-моҳияти йиғилганларга тушунтирилди. Шунингдек мазкур Қонуннинг “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонундан фарқлари, афзалликлари тўғрисида батафсил тўхталиб ўтилди.
Жумладан, юридик шахсларнинг давлат органлари ва муассасаларига мурожаатлари соҳасидаги муносабатлари, замон талабларидан келиб чиқиб, электрон шаклда мурожаат қилиш ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланди, жисмоний ва юридик шахслар белгиланган тартибда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда тегишли идора ёки мансабдор шахсларга мурожаат қилиши шунингдек, қонунда юридик шахснинг мурожаатида юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ва мурожаатнинг моҳияти баён этилган бўлиши кераклиги белгиланди.
Шу билан бир қаторда, юридик ва жисмоний шахслар томонидан электрон шаклда мурожаат этилганда бундай мурожаат электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва электрон ҳужжатнинг уни идентификация қилиш имкониятини берадиган бошқа реквизитларига эга бўлган электрон ҳужжат шаклида бўлиши кераклиги, давлат органларида жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилишни ташкил этилиши, бунда жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш жадвалини тузиши ва унда қабул вақти ва жойи кўрсатилиши ҳамда қабулга олдиндан ёзилиши тўғрисидаги ахборот мавжуд бўлиши шартлиги тўғрисида таъкидланди.
Ўқув-семинарга таклиф этилган иштирокчилар ҳам ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.
Ўқув-семинар якунида иштирокчиларнинг қизиқтирган барча саволларига маърузачилар томонидан тегишли жавоблар берилди.