Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

МУЛККА НИСБАТАН ИЖАРА ШАРТНОМАСИ


1.jpgНавоий шаҳар 1-сон давлат нотариал идораси томонидан Навоий ҳарбий прокуратурасида семинар ўтказилди.

Семинарда Навоий ҳарбий прокурори А.Утаев, Навоий ҳарбий прокуратураси ҳарбий хизматчилари, Навоий шаҳар 1-сон давлат нотариал идораси катта нотариуси К.Жумаев, нотариуслар Ш.Махамов ва К.Муқимовлар иштирок этди.

Тадбирда кўчар ва кўчмас мол-мулкларга нисбатан ижара шартномаларини белгиланган тартибда расмийлаштирмасликнинг ҳуқуқий оқибатлари тўғрисида батафсил тушунчалар берилди.

Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1591-моддасига асосан фуқаролар ўртасида бинони,1.jpg иншоотни ёки уларнинг бир қисмини, турар жойни ижарага бериш шартномасининг мавжуд эмаслиги ёхуд ижарага бериш шартномасининг мажбурий нотариал тасдиқланишига риоя қилмаслик, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши таъкидлаб ўтилди.

Семинарга таклиф этилган иштирокчилар ҳам ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Семинар якунида иштирокчиларнинг қизиқтирган барча саволларига маърузачилар томонидан тегишли жавоблар берилди.