Янгиликлар
ҲАЙЪАТ МАЖЛИСИ
Навоий вилоят адлия бошқармасининг 2015 йил 9 ойи якунларига бағишланган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.
Бошқарма бошлиғи А.Рўзиев бошқарган мажлисда, 2015 йил 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар ва келгусида қилиниши лозим бўлган масалалар атрофлича муҳокама этилди.
Таъкидланганидек, адлия бошқармаси томонидан ўтган 2015 йил 9 ойи давомида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.
Хусусан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг адлия бошқармасига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим этилган норматив тусдаги 75 та қарор лойиҳалари белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, тегишли хулосалар берилди.
Бошқарма томонидан амалдаги норматив-ҳуқуқий хужжатларни такомиллаштириш мақсадида уларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Адлия вазирлигига 94 та таклифлар киритилди.
Бошқарма томонидан фуқаролардан келиб тушган 537 та ариза ва шикоятлар ҳамда 101 та ишонч телефонига қилинган мурожатлар белгиланган тартибда кўриб чиқилди.
Аниқланган қонун бузилишларни бартараф этиш юзасидан 205 та тақдимномалар киритилиб, шунга асосан 334 нафар мансабдор шахс интизомий жазога тортилиши, шундан 11 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод қилиниши таъминланган. Тақдимномаларга асосан 49 та ҳужжат бекор қилиниб, фуқаро, тадбиркор ва фермерларга 6.025.428 минг миқдоридаги маблағлар қайтарилган.
Мансабдор шахсларга нисбатан қонун ҳужжатлари талаблари бузилиши мумкин эмаслиги тўғрисида 279 та огоҳлантирувлар киритилган.
Маъмурий иш қўзғатиш юзасидан киритилган 138 та таклифларга асосан 72 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган.
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ва ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга ошириш мақсадида 1434 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Шу билан бирга юқорида қайд этилган ижобий кўрсаткичлар билан бир қаторда, келгусидаги ишларни янада самарали бўлишига тўсқинлик қилувчи, бошқарманинг айрим бўлимлари ёки масъул ходимлари томонидан фаолияти давомида бир қатор хато ва камчиликларга йўл қўйилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтилди ҳамда камчиликларни бартараф этишга қаратилган Ҳайъат қарори қабул қилинди.