Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

КОНСТИТУЦИЯ ТАРҒИБОТИ


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 9 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма уч йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармойиши ижросини таъминлаш ҳамда ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида “Ҳуқуқий саводхонлик ойлиги” доирасида Навоий шаҳридаги 15-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Ёшларни ҳуқуқий саводхонлигини оширишда Конституциянинг ўрни” мавзусида семинар ўтказилди.1.jpg

Семинарда Конституциямизнинг мазмун-моҳияти, яратилиш тарихидан ҳозирги кунга қадар бўлган жараён, унга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳамда тузатишлар тўғрисида батафсил тушунчалар берилиб, ёшларимизнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда Конституциямизнинг ўрни тўғрисида тўхталиб ўтилди.

Жумладан, Конституциянинг 45-моддасига мувофиқ, вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсиз ва ёлғиз қарияларнинг ҳуқуқлар давлат ҳимоясидадир деб белгилаб қўйилган.

Бугунги кунда давлатимиз томонидан вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсиз ва ёлғиз қарияларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид бир қатор қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилиниб, уларни амалиётда қўлланилаётганлиги, бу соҳада давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ижобий ишлар ҳақида фикр юритилди.

Шунингдек, унинг кўплаб бошқа моддаларидаги нормалари ҳам аҳолининг ижтимоий ҳимоясига, хусусан вояга етмаганларнинг ҳуқуқларига оид мазмун билан суғорилган.

Мантиқан бир-бирига ҳамоҳанг бўлган “Оила йили”, “Соғлом авлод йили”, “Она ва бола йили”, “Сиҳат-саломатлик йили”, “Ёшлар йили”, “Баркамол авлод йили”да ҳам баркамол авлод тарбияси, унинг манфаатларини таъминлаш масаласи устувор аҳамият касб этди. Ўтган йиллар давомида “Соғлом она – соғлом бола” ғоясини ўзида мужассам этган дастур асосида кенг кўламли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга жорий этилди.

1.jpgШу билан бир қаторда, Конституцияда ота-оналарнинг фарзандлари олдидаги бурчлари шуниндгек, вояга етган фарзандларнинг ота-оналари олдидаги бурчлари ҳам мустаҳкамлаб қўйилган.

Жумладан, 64-моддага асосан ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар, давлат ва жамият етим болаларни ва ота-оналарининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлайди, болаларга бағишланган хайрия фаолиятларни рағбатлантиради деб белгиланган. Бундан ташқари, 66-моддада вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдир деб кўрсатилган. Мазкур нормалар ота-оналарнинг фарзандлар олдидаги бурчларини, шунингдек, фарзандларнинг ота-оналар олдидаги бурчларини ҳис қилишга ундайди.

Семинарга таклиф этилган иштирокчилар ҳам ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Бундан ташқари, семинар давомида саволларга маърузачилар томонидан тегишли жавоблар берилди.