Янгиликлар
Конституция – бахтимиз пойдевори
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун–моҳиятини ўқувчилар онгига сингдириш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини янада ошириш, улар ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш, ўқувчилар эришаётган натижаларни тарғиб қилиш ва қўллаб – қувватлаш мақсадида Навоий шаҳридаги “Баркамол авлаод” болалар ижодиёт марказида Халқ таълими вазирлиги тизимида ўтказилаётган “Конституция – бахтимиз пойдевори” республика кўрик - танловининг Навоий вилоят босқичи ўтказилди.
Тадбирда “Тасвирий санъат” ва “Иншо” йўналишлари бўйича кўрик – танловнинг туман ва шаҳар босқичларида биринчи ўринни эгаллаган мактаб ўқувчилари қатнашдилар.
Шунингдек, танловни вилоят Адлия ва Халқ таълими бошқармалари, “Камолот” ЁИҲ Навоий вилоят бўлими масъул ходимлари, вилоят малака ошириш институти ўқитувчилари ҳамда тасвирий санъат ва она тили фани ўқитувчиларидан иборат ҳакамлар ҳайъати баҳолаб бордилар.
Танлов шарти бўйича ўқувчилар “Конституция – бахтимиз пойдевори” мавзусида иншолар ёзиб расмлар чизди.
Тадбир сўнггида, иштирокчи ва ғолиблар тадбир ташкилотчилари ҳамда ҳомийларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.