Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

“Бахт уй”лари фақат бахт келтирсин!


Одатда фуқаролар оила никоҳини қонуний қайд этиш учун ФҲДЁ бўлимларига, “Бахт уй”ларига мурожаат қилишади. Аммо “Бахт уй”лари ҳамма вақт ҳам шодлик остонаси бўлавермайди. Негаки, бу ерга никоҳни бекор қилиш учун ҳам ташриф буюришади. Оила қасри бузилмасин, деймиз. Аммо, ҳаёт биз ўйлагандек бир текис давом этавермайди. Ҳар йили шаҳримизда, вилоятимизда, республикамизда кам бўлсада, оилалар барбод бўлмоқда. Оилавий ажримларнинг ўзига яраша муаммолари кўп.

1998 йил 1 сентябрдан амалиётга киритилган Оила кодексининг 47-моддаси, иккинчи бандида “Никоҳдан ажратиш тўғрисида”ги суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори нусхаси никоҳдан ажратилганлик тўғрисидаги гувоҳномага тенглаштирилади, яъни никоҳдан ажратиш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган санадан бошлаб, 10 кун ичида суд никоҳ тузилганлиги рўйхатга олинган жойдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органига ушбу қарордан кўчирма юбориши, бундай қарорни олган ФҲДЁ органи белгиланган тартибда бекор қилинган никоҳни фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органида рўйхатдан ўтказиб, белги қўйиши ҳамда далолатнома ёзувининг иккинчи нусхасига белги қўйиш учун ФҲДЁнинг юқори турувчи тегишли архивига юбориши белгилаб қўйилган эди.

Бундан ташқари, Оила кодексининг 46-моддасида никоҳ бекор қилинаётганда фамилия танлаш ҳуқуқи бекор қилинаётганда, фамилия танлаш ҳуқуқи белгиланган бўлиб, баъзан никоҳни бекор қилиш жараёнида ундан никоҳ бекор қилингандан кейин никоҳгача бўлган фамилиясига қайтиш имкони борлиги ҳақида етарлича тушунчага эга бўлмаслиги оқибатида никоҳдан ажратиш тўғрисидаги суд қарорларида никоҳ бекор қилингандан сўнг тарафларни қандай фамилияни танлаши кўрсатилмай қолиши оқибатида фуқаролар учун муаммолар туғилиб, эр (хотин) шу фамилияда доимий қолиб кетишга мажбур бўлганлиги ҳолатларига ҳамкасбларимиз кўп бора дуч келган.

2010 йил 14 сентябрдаги “Адлия органлари ва муассасалари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 декабрдаги “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорига асосан бундай муаммоларга чек қўйилди, яъни Оила кодексининг 47-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 апрелдаги 171-сонли қарори билан тасдиқланган “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари”нинг 119-, 120-, 121-бандларига ўзгартиришлар киритилиб, никоҳни бекор қилиш ФҲДЁ бўлимида қайд этилган кундан бошлаб никоҳ тўхталиши белгиланди. ФҲДЁ бўлимида никоҳдан ажратилганлик ҳақида гувоҳнома бериладиган бўлди.

Демак, ФҲДЁ бўлимларига ишонч ва масъулият ортди. Бу эса, муаммоларнинг камайишига асос бўлди. Чунки юқоридаги қоидаларнинг 121-бандига “Никоҳдан ажратиш тўғрисида”ги далолатнома ёзувига унинг аризаси ёки ишончномасига асосан ўзгартиришлар бемалол киритилиши мумкинлиги ва кейинчалик ҳам у ўз фамилиясига қайтишига тўла шароит яратилди.