Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Демократик тамойиллар мустаҳкамланмоқда


Навоий шаҳрида “Ўзбекистонда сайлов жараёнларини янада демократлаштиришнинг долзарб масалалари” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Марказий сайлов комиссияси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур анжуманда давлат ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари, сайлов комиссиялари раислари, сиёсий партияларнинг ҳудудий кенгашлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати А.Раҳмонов ва бошқалар 2012 йил 19 декабрда қабул қилинган “Сайлов эркинлиги янада таъминланиши ва сайлов қонунчилиги янада ривожлантирилиши муносабати билан “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги ҳамда “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти, сайлов ва сайловолди жараёнларида демократик тамойилларга қатъий амал қилиш масалалари хусусида сўз юритди.

– Семинар-тренингда сайловларни янада демократлаштириш, сайлов комиссиялари фаолиятини такомиллаштириш, сайловларга тайёргарлик ишлари мониторингини олиб бориш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан сиёсий партияларнинг ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтириш юзасидан фикр алмашилгани ғоят фойдали бўлди, – дейди Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Навоий вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари Холмамат Раупов. – Шунингдек, сайловолди ташвиқоти жараёнида сиёсий партиялар ва улар томонидан кўрсатиладиган номзодларга тенг шароитлар яратиш, жамоатчилик фикрини ўрганиш, уни оммавий ахборот воситаларида ёритиш тартибларига бағишланган маърузалар тингланди.