Янгиликлар
Фаровонликнинг ҳуқуқий кафолати
Семинарда Конституциямизнинг мазмун-моҳияти, яратилиш тарихидан ҳозирги кунга қадар бўлган жараён, унга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳамда тузатишлар тўғрисида батафсил тушунчалар берилиб, Конституциямизнинг ўрни тўғрисида тўхталиб ўтилди.
Жумладан, мустақиллик йилларида юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, фуқаролик жамияти, эркин бозор муносабатларига асосланган иқтисодиётни қуриш, халқимиз учун обод ва фаровон ҳаёт барпо этиш, халқаро майдонда ўзимизга муносиб ўрин эгаллашда асосий Қонунимиз мустаҳкам замин бўлиб келмоқда.
Тидбирда Конституциямиз кўплаб демократик давлатларда конституциявий қурилиш соҳасидаги илғор тажрибанинг энг яхши жиҳатларини, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг умумэътироф этилган нормалари ҳамда мазкур соҳадаги бошқа халқаро ҳужжатларга асосланган инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, эркинлигини таъминлаш ва ҳимоя қилиш механизмини ўзида мужассам этганлиги айтиб ўтилди.
Шу билан бирга, Конституциямиз шахс, жамият ва давлат учун энг муҳим бўлган қоидани ўзида ифода этиб, мамлакатимизда баркамол авлод тарбиясини ташкил этишни ҳуқуқий мустаҳкамлашга хизмат қилувчи бош қомусимизнинг ҳар бир моддасининг ҳаётимиздаги аҳамияти ва ўрни беқиёслиги таъкидланди.
Таъкидлаш ўринлики, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар кенг доирада, деярли давлат ҳокимиятининг барча тармоқларида амалга оширилмоқда. Айниқса вакиллик ҳокимияти органларининг ваколатлари кучайтирилаётгани мамлакатимизда “халқ ҳокимиятчилиги” тамойилининг ҳаётимизга кенг татбиқ келинаётганлигини англатади. Фикримизча, мазкур йўналишда амалга оширилган ислоҳотлар самарадорлигини оширишда мазкур нормалар асосида қонун ости ҳужжатларга тегишли қўшимча ва ўзгартишларни киритиш, уларнинг мазмунини кенг жамоатчилик ўртасида тушунтириш, тарғибот ишларини кучайтириш долзарб аҳамият касб этади.
Юртимизда демократик, конституциявий, ҳуқуқий тузумни мустаҳкамлаш, ижтимоий онгда Конституцияга, ҳуқуқ ва қонунга нисбатан ҳурматни қарор топтириш – булар янгиланаётган Ўзбекистондаги мустақил конституциявий тараққиётнинг таркибий қисмларидир.
Семинарга таклиф этилган иштирокчилар ҳам ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.
Бундан ташқари, семинарга таклиф этилганлар томонидан берилган саволларга маърузачилар томонидан тегишли жавоблар берилди.