Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Ёнғин хавфсизлиги ойлиги


Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан Навоий вилоят ИИБ ёнғин ҳавфсизлиги бошқамаси билан ҳамкорликда “Ёнғин ҳафсизлигининг асосий қоидалари” мавзусида адлия бошқармаси ва тизим ходимлари иштирокида семинар ўтказилди.1.jpg

Семинарда қиш фаслида бошқа даврларга нисбатан фуқароларнинг иситиш мосламаларига бўлган эҳтиёжи ортиши, бу эса ўз навбатида, жойларда ёнғин чиқиши хавфининг ҳам кескин ошишига олиб келиши айтиб ўтилди.

Шу билан бир қаторда, куз-қиш фасли кириб келиши муносабати билан “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” даврида ёнғин хавфсизлиги ходимлари мунтазам равишда мамлакатнинг моддий бойликларини, аҳоли турар жойларини ёнғинлардан асраш ва муҳофаза қилиш мақсадида турли тадбирларни ўтказиб келишаётганлиги тўғрисида тўхталиб ўтилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 ноябрдаги қарорига асосан Республикамизда 20 ноябрдан 20 декабрга қадар “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги”ни ўтказиш белгиланган.

Қарорда таъкидланганидек, газ, энергетика, сув хўжалиги ва иситиш мосламаларининг созлигига эришиш, ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилиши бўйича пухта текширувлар ўтказиш, ёнғин рўй беришига йўл қўйган айбдор раҳбарларга нисбатан амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ таъсир чораларини кўриш, объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бўлинмаларини ёнғин ўчириш техникалари,1.jpg асбоб-ускуналар ва анжомлар билан таъминлаш, ишчи-хизматчилар, ўқув юртлари ва аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини кучайтириш, жамоатчиликни ёнғинларнинг олдини олиш тадбирларига кенг жалб қилиш бўйича чора - тадбирлар кўришдан иборат.

Албатта “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” хар йил айнан қиш кунларда ўтказилиши одатий тусга кирган. Негаки, ҳаво ҳароратида кескин ўзгариш ва аҳолини ҳамда корхона, ташкилотларнинг бу масалага пухта тайёргарлик кўриб улгурмаганлиги ёнғинлар, газ портлаши ва шу каби бошқа бахтсиз ҳодисалар келиб чиқишига олиб келиши мумкин.

Семинарга таклиф этилган иштирокчилар ҳам ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.