Янгиликлар
Вазифалар белгилаб олинди
Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан 2013 йилнинг 1-чораги якунларига бағишланган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.
Бошқарма бошиғи Ж.Рахмонов бошқарган мажлисда, 2013 йилнинг 1-чорагида амалга оширилган ишлар ва келгусида қилиниши лозим бўлган масалалар атрофлича муҳокама этилди.
Таъкидланганидек, адлия бошқармаси томонидан ўтган йилда соҳа фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган бир қатор ишлар амалга оширилди.
Хусусан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг адлия бошқармасига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим этилган норматив тусдаги 24 та қарор лойиҳалари белгиланган тартибда кўриб чиқилиб тегишли хулосалар берилди.
Бошқарма томонидан амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш мақсадида уларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Адлия вазирлигига 18 та таклифлар киритилди.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, хорижий инвестиция ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқларини химоя қилиш хамда шартномавий ҳуқуқий ишларни назорат қилиш соҳасида бошқарма томонидан ҳисобот даврида жами 56 та ўрганишлар ўтказилиб, 2,5 мингдан ошиқ қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.
Аниқланган қонунбузилиши холатларини бартараф этиш мақсадида бошқарма томонидан жами 54 та тақдимнома, 103 та огоҳнома ва 149 та кўрсатмалар, судларга жами 3 млрд.дан ортиқ сўмга 215 та даъво аризалари киритилди.
Таъсир чоралари натижасида 95 нафар айбдор шахслар интизомий жавобгарликка (шундан 2 нафари лавозимидан озод қилинган), 7 нафари маъмурий жавобгарликка тортилиши таъминланди.
Тадбиркор ва фуқаролар фойдасига 3 млрд. 108 млн сўмлик маблағларни ундирилиши, қонунга хилоф қабул қилинган 30 та ҳужжатнинг бекор қилиниши таъминланди.
Шунингдек, мажлисда амалга оширилган ишлар билан бирга айрим нотариал идора ва ФҲДЁ бўлими томонидан фаолиятда йўл қўйилган камчиликлар кескин танқид қилинди ҳамда масъулларнинг бу борадаги ахборотлари эшитилди.
Қонун ижодкорлиги, ижро интизоми бўйича масъулият ва шахсий ташаббускорликни ошириш, шартномавий-ҳуқуқий муносабатларни янада кенгайтириш, тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни кучайтириш ва қонунийликни таъминлашда масъул ходимларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Ҳайъат мажлисида Ўзбекисон Республикаси Адлия вазирлигининг 2013 йилнинг 1-чорагида адлия органлари ва муассасалари томонидан амалга оширилган ишларга бағишланган мажлисидаги маърузасидан келиб чиққан ҳолда бошқарма ва унинг тизими олдида турган муҳим устувор вазифаларни амалга оширишга қаратилган аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Ҳайъат мажлисида муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.