Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Маҳалла менинг тақдиримда


1.jpgЎзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури доирасида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Навоий вилояти бўлим бошқаруви ва туман (шаҳар) бўлинмалари томонидан “Маҳалла менинг тақдиримда” кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Танловда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон РеспубликасиМаданият ва спорт ишлари Вазирлиги ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви масъул ходимлари ҳамда вилоят ҳокимлигининг масъул ходим лари иштирок этишди.

Мазкур тадбир “Халқ сўзи”, “Дўстлик байроғи”, “Знамя Дружбы”, “Маҳалла”, “Кармана овози” газеталари, вилоят телевиденияси, “Фазо” телеканали, вилоят радиоси, “Ўзбекистон радиоси, UzA ахборот агентлиги каби ОАВ вакиллари томонидан кенг ёритилди.

1.jpgТанлов натижаларига кўра, Навоий шаҳри “Бунёдкор” МФЙнинг “Бунёдкор” жамоаси 1-ўринни, Хатирчи тумани “Уйшун” МФЙ “Сардор” жамоаси 2- ўринни, Қизилтепа тумани “Ванғози” МФЙ “Ванғози ёшлари” жамоаси 3-ўринни эгаллади.

Тадбир сўнггида ғолиблар ва иштирокчилар ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ёшлар ўртасида тарихий хотира, юксак маънавият, ўзбек халқининг тарихий анъаналари, маданий меросига ҳурмат ҳиссини янада кучайтириш мақсадида ташкил қилинган кўрик-танлов иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.