Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Номзодлар заҳирасини шакллантириш


Навоий вилоят адлия бошқармасида “Навоий вилоятида фаолият кўрсатаётган ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси ҳарбий судлари судьялигига номзодларни жалб этиш” мавзусида семинар ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 29 декабрдаги Фармойиши билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги Низомга биноан, судьялик лавозимларига биринчи марта тайинланадиган номзодлар заҳирасини шакллантириш ишлари олий малака комиссияси томонидан адлия, прокуратура, суд ва ички ишлар органлари иштирокида амалга оширилиши тўғрисида тушунчалар берилди.

Жумладан, судьялик лавозимларига биринчи марта тайинланадиган номзодлар заҳирасига тайёргарлик кўрган, катта ҳаётий тажрибага, бенуқсон обрў-эътиборга эга юқори малакали юристлар орасидан ўттиз ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотли, юридик ихтисослиги бўйича иш стажи камида беш йил бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари киритилиши мумкин.

Шунингдек, ҳарбий судлар судьялигига номзодлик кадрларни танлащда, уларнинг ёшига (30 ёшдан 50 ёшгача), ҳарбий хизматга алоқадорлигига (ҳарбий хизматчи ёки фукаро, офицерлар таркибига кирувчи ҳарбий унвони ёки адлия ва суд ходимларининг унвонлари, бошқа вазирлик, муассасаларнинг махсус унвонлари мавжудлиги), жисмоний соғломлигига, республиканинг барча ҳудудларида хизматни ўташга розилигига эътибор берилади.

Шу билан бир қаторда, ҳарбий судлар судьялигига номзодлар, олий малака комиссиясининг хулосасига кўра жиноят ишлари бўйича судларнинг судьялигига тавсия қилинишлари мумкин.

Адлия, прокуратура, суд, ички ишлар органларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлинмалари ҳар чоракда фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоят ва унга тенглаштирилган судьялар малака ҳайъатлари, ҳарбий судлар судьялари малака Ҳайъати, хўжалик судлари судьялари малака ҳайъатининг ҳар бирига алоҳида судья кадрлари киритиши учун ўз ходимлари орасидан номзодлар бўйича таклифларни ҳамда зарур материалларни юборади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бош прокуратураси, Олий суди, Олий хўжалик суди ва Ички ишлар вазирлиги ҳам ўз ходимлари орасидан судья кадрлари заҳирасига киритиш учун номзодлар бўйича таклифларни ҳамда зарур материалларни тегишли судьялар малака ҳайъатларига юборишлари мумкин.

Заҳирага кириш истагини билдирган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари Комиссияга бевосита ёки тегишли судьялар малака ҳайъати орқали ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.

Семинар сўнггида иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар берилди.