Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Йўл ҳаракати қоидаларидаги ўзгартишлар


Навоий вилоят адлия бошқармасида “Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида қонунчиликка киритилган охирги ўзгартириш ва қўшимчалар” мавзусида семинар ўтказилди.1.jpg

Тадбирда Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган янги таҳрирдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”га асосан йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги қонунчиликка бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар ва янгиликлар киритилганлиги ҳақида батафсил тушунчалар берилди.

Унга кўра, “Йўл ҳаракати қоидалари” 2016 йил 1 мартдан бошлаб амалга киритилади.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 июлдаги қарори билан тасдиқланган “Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисида”ги умумий техник регламентга ўзгартириш киритилганлиги айтиб ўтилди.

Шу билан бир қаторда, ҳайдовчиларнинг умумий мажбуриятлари, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда ҳайдовчининг мажбуриятлари, пиёдаларнинг мажбуриятлари, йўловчиларнинг мажбуриятлари, махсус транспорт воситаларининг имтиёзлари, светофор ва тартибга солувчининг ишоралари, огоҳлантирувчи ва авария ишоралари, авария сабабли тўхташ белгисининг қўлланилиши, ҳаракатланишни бошлаш, йўналишларни ўзгартириш, йўлнинг қатнов қисмида транспорт воситаларининг жойлашуви, ҳаракатланиш тезлиги, қувиб ўтиш, тўхташ ва тўхтаб туриш, чорраҳада ҳаракатланиш, тартибга солинган чорраҳалар, пиёдаларнинг ўтиш жойлари ва йўналишли транспорт воситаларининг бекатлари, темир йўл кесишмалари орқали ҳаракатланиш, автомагистралларда ҳаракатланиш ва йўл белгилари ҳамда ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидалари тўғрисида тушунчалар берилди.

1.jpgБундан ташқари, Навоий вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан бугунги кунда вилоятда йўл ҳаракати хавфсизлиги сохасида амалга оширилаётган ижобий ишлар, келгусида белгиланган вазифалар, фаолиятга доир янгиликлар тўғрисида бир қатор мисоллар келтириб ўтилди.

Семинар сўнггида иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларига мутахассислар томонидан жавоблар берилди.

Семинар сўнггида иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларига мутахассислар томонидан жавоблар берилди.