Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

МУРОЖААТ ҚИЛИШ АСОСЛАРИ


Навоий вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимлари малакасини ошириш ўқув курсида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари” мавзусига бағишланган йиғилиш ўтказилди. 1.jpg

Тадбирда, Навоий вилоят Адлия бошқармаси, Навоий вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимлари малакасини ошириш ўқув курси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Навоий ҳудудий бўлими ходимлари ҳамда ўқув курси тингловчилари иштирок этди.

Таъкидланганидек, фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқи инсон ҳуқуқлари таъминланишининг муҳим омилларидан бири бўлиб, ушбу масалага миллий қонунчилигимизда алоҳида ўрин берилган. Хусусан, Конституциямизнинг 35-моддасида белгилаб қўйилганидек, ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадир.

Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 3 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг мақсади давлат органлари ва давлат муассасаларига жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат эканлиги, жисмоний ва юридик шахслар давлат органларига мурожаат этиш ҳуқуқига эгалиги, мурожаат этиш ҳуқуқи ихтиёрий амалга оширилиши, ҳеч ким бирон-бир мурожаатни ҳимоя қилишга ёхуд унга қарши қаратилган ҳаракатларда иштирок этишга мажбур қилиниши мумкин эмаслиги, мурожаат этиш ҳуқуқининг амалга оширилиши бошқа жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини, эркинликларини ҳамда қонуний манфаатларини, шунингдек жамият ва давлат манфаатларини бузмаслиги, хорижий давлатларнинг жисмоний ва юридик шахслари, фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси давлат органларига ушбу Қонунга мувофиқ мурожаат этиш ҳуқуқига эга эканлиги таъкидлаб ўтилди.

1.jpgШу билан бир қаторда, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушадиган мурожаатлар билан ишлашнинг ҳуқуқий асослари тўғрисида ҳамда қонунчилик тизимидаги ўзгартириш ва қўшимчалар, мурожаатларнинг турлари, мурожаатларни қабул қилиш, уларга қонунда белгиланган тартибда ва муддатда жавоб бериш, оғзаки ва ёзма мурожаатлар, ариза, шикоят ва таклифлар билан ишлашнинг ҳуқуқий асослари тўғрисида ахборот бериб ўтилди.

Йиғилиш сўнггида иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар берилди.