Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТЧИЛАР УЧРАШУВИ


1.jpg

Бугунги тезкор замон, глобаллашув жараёнлари ҳар бир фуқародан ижтимоий фаоллик, маънавий юксакликни талаб этмокда. Шу боис жамият аъзоларини ислоҳотларнинг моҳияти билан яқиндан таништириш, уларни ҳуқуқий ахборот ва адабиётлар билан таъминлаш, ёшларга миллий давлатчилик анъаналари ҳамда амалдаги ҳуқуқий тизимнинг ишлаш механизмлари тўғрисида зарур маълумотларни етказиш, жамиятда ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг самарали усулларини жорий қилиш бугунги кунимизнинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади.

Адлия вазирлиги ташаббуси билан таниқли ҳуқуқшунос олимлар, амалиётчилар ва экспертлардан иборат навбатдаги Республика тарғибот гуруҳи ташкил этилди. Мазкур тарғибот гуруҳи томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйлаб жамиятда аҳолининг ижтимоий фаоллиги, ҳуқуқий онги ва маданиятини янада юксалтириш, мамлакатда амалга оширилаётган барча соҳалардаги ислоҳотлар мазмун-моҳиятини кенг оммага етказиш бўйича маърифий учрашувлар ўтказиш мақсад қилинган.

Шундай тадбирлардан бири Навоий вилоятида ташкил этилди. Унда вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд идоралари, давлат бошқаруви органлари, фуқаролик жамиятлари институтлари, корхона, муассаса ва ташкилотлар, ҳудуддаги мактаб, академик лицей, коллеж ва олий таълим муассасаларининг маънавий-маърифий, шунингдек, ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасига масъул ходимлари ҳамда ҳудудий тарғиботчилар иштирок этдилар.

Анжуманда таъкидланганидек, мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, қулай меҳнат шароитлари яратиш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш, барча миллат ва элат вакилларининг ҳамжиҳатликда ҳаёт кечириши, миллий қадриятлари ва маданий меросини асраб-авайлаши учун зарур шарт-шароит яратишга доир мустаҳкам ҳуқуқий асослар яратилган.

Кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, иқтисодиётнинг барча тармоқларида замонавий технологиялардан фойдаланишга қаратилаётган доимий эътибор, республикамизнинг иқтисодий салоҳиятини юксалтириш ва аҳолининг турмуш даражасини янада яхшилашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Эътибор қилинг, сўнгги 10 йил давомида ҳатто жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози энг юқори чўққига чиққан пайтларда ҳам юртимизда ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ўсиши 8 фоиздан зиёдни ташкил этди.

Тадбир қатнашчиларининг эътибори ижтимоий соҳадаги ислоҳотларга қаратилди. Мамлакатимизда яратилган ўн икки йиллик узлуксиз таълим тизими ёшларимизга жаҳон андозалари даражасида билим олиш имкониятини бераётгани қайд этилди. Моддий ва номоддий маданий меросни асраш, миллий қадриятлар бардавомлигини таъминлаш, навқирон авлодни халқимизнинг асрий анъаналари ва умуминсоний қадриятларга эҳтиром руҳида тарбиялаш ҳам ҳукуматимизнинг диққат марказидаги масалалар ҳисобланади.

Аҳолига юксак технологиялар воситасида тиббий-профилактика ва даволаш ёрдами кўрсатиш, касалликларнинг олдини олиш, жаҳон тиббиётининг бу борадаги ютуқларини мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимига татбиқ этишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

1.jpg

Инсон манфаатларига йўналтирилган бундай ислоҳотлар туфайли аҳолининг ўртача умр кўриш кўрсаткичи узайиб бораётир. Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аҳоли даромадларини янада ошириш орқали халқимизнинг турмуш фаровонлигини юксалтиришга эришилмоқда.

Шунингдек, мулоқотда “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурининг мазмун-моҳияти ҳамда унинг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида аниқ мисоллар келтирилди, ўзаро фикр алмашилди. Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Ўқув семинари доирасида тарғибот гуруҳи аъзолари таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтларининг маънавият, ҳуқуқий маърифат бўйича мутахассислари учун “маҳорат дарслари”ни ўтказдилар.

Бундай анжуманлар мамалакатимизнинг барча ҳудудларида ташкил этилмоқда.