Янгиликлар
30
Давлат бошқарув органлари ҳамда фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органларининг ўртасидаги ҳуқуқий ҳамкорликнинг ўзига хос жиҳатлари
Тадбирда вилоят адлия бошқармаси, Навоий вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимлари малакасини ошириш ўқув курси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Навоий ҳудудий бўлими ҳодимлари, ҳалқ депутатлари Кармана тумани кенгаши депутатлари ҳамда ўқув курси тингловчилари иштирок этишди.
Йиғилишда мамлакатимизда ички ва ташқи миграция ҳамда одам савдосига қарши курашиш масалалари юзасидан қабул қилинган қонун ва қонуности ҳужжатлари, ушбу норматив ҳужжатларга асосан ИИБ тизими ва ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда вилоятда олиб борилётган ишлар тўғрисида, ташқи миграция орқали келадиган салбий ҳолатларни мисоллар билан тушунриб берилди.
Шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғинларида миграция масалалари бўйича ишларни мувофиқлаштириш мақсадида ташкил этилган ишчи гуруҳ тўғрисида, депортация ва фуқаролик паспортларини янгилашнинг қонуний тартиби, вояга етмаганларнинг чет мамлакатларга чиқиш тартиби, ноқонуний миграциянинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тушунчалар берилди.
Йиғилиш сўнггида иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларига мутахассислар томонидан жавоблар берилди.