Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Тадбиркорларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишнинг долзарб масалалари


Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти (ФЖШМКМИ) Навоий ҳудудий бўлинмаси ва Ўзбекистон Республикаси Савдо Саноат Палатаси ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда “Тадбиркорларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишнинг долзарб масалалари” мавзусида семинар ташкил этилди. 1.jpg

Тадбирда вилоят Адлия бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги СВОДЖЖДЛҚК вилоят бошқармаси, вилоят Давлат солиқ бошкармаси, Савдо Саноат Палатаси ҳудудий бошқармаси, ННТ ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Семинарнинг мақсади - тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва таъминлашнинг ҳуқуқий асосини ташкил этувчи норматив – ҳуқуқий хужжатлардан хабардорлигини ошириш, демократик бозор ислоҳотларини ва иқтисодиётни либераллаштиришни янада чуқурлаштириш соҳасидаги амалга оширилаётган чора - тадбирлар аҳамиятини иштирокчиларга тушунтириш, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлаш ва муҳокама қилиш.

Тадбирда бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун яратилган мустаҳкам ҳуқуқий база, тадбиркорлар ва хусусий мулкдорларни ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоялаш, кичик бизнес ва хусусий мулкчиликнинг тизимли ва ишончли кафолатларининг ҳуқуқий асослари, амалдаги қонунчилик талабларини амалга ошириш ва унинг мониторинги бўйича яратилган мукаммал тизими ҳамда иқтисодиётни янада либераллаштириш ва модеринизатсия қилишнинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси бўлган 400дан ортиқ қонунлар – ҳужжатлари қабул қилинганлиги тўғрисида ахборот бериб ўтилди.

1.jpgШунингдек, мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожланитириш концепциясида илгари сурилган вазифаларни амалга оширишда бозор ислоҳотлари ва иқтисодиётни либераллаштириш жараёнида мамлакатда қабул қилинган тизимли чора тадбирлар натижасида тадбиркорлик фаолиятинининг ҳуқуқий асослари шунингдек кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорликнинг хиссаси ошиб борилаётганлиги таъкидланди.

Шу билан бирга тадбир иштирокчилари 3 гурухга бўлиниб, тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда фуқаролик жамияти институтларининг иштироки, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга тўсқинлик қилувчи асосий омиллар, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишда назорат қилувчи органлар томонидан йўл қўйиладиган ҳуқуқбузарликлар сохасида ўзаро фикр алмашишди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар фикрлари жамланиб, зарурий тавсия ва таклифлар ишлаб чиқилди.