Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Ҳуқуқ билимдонлари


Халқ таълими вазирлигининг 2016 йил 18 февралдаги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида халқ таълими тизимида умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ўртасида “Ҳуқуқ билимдонлари-2016” кўрик танловининг вилоят босқичи Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да бўлиб ўтди. Кўрик-танловга туман (шаҳар) босқичида қатнашиб, ғолибликни қўлга киритган 10 нафар жамоалар иштирок этди. 1.jpg

Иштирокчи жамоаларга вилоят Адлия бошқармаси, Навоий шаҳар “Баҳс Навоий” адвокатлар уйушмаси, вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши вакиллари ҳакамлик қилдилар.

Иштирокчи жамоалар 3 та шарт бўйича беллашдилар: 1-шартда жамоалар Республика таълим маркази, ҳудудий халқ таълими бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) ХТМФМТТЭ бўлимлари томонидан тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда тузиладиган 25 та тест саволларига жамоалар биргаликда жавоб бердилар. Ушбу саволларга жавоб бериш учун жами 25 дақиқа вақт берилди. 2- шартда жамоалар Республика таълим маркази, ҳудудий халқ таълими бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) ХТМФМТТЭ бўлимлари томонидан тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда тузиладиган 3 та саволдан иборат билетга жавоб бердилар. Билетга жавоб бериш учун 10 дақиқагача вақт берилади. 1.jpg3-шартда жамоалар ўқувчиларнинг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигининг аҳамияти, вояга етмаганлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликлар, уларнинг ёшлар ҳаёти ва келажагига салбий таъсир кўрсатиши, оқибатлари ва олдини олиш чоралари бўйича эркин саҳна кўринишини намойиш қилдилар. Ушбу шартга жамоалар олдиндан тайёргарлик кўриб келдилар ва уларга ушбу шартни бажариш учун 5 дақиқа вақт берилади.

Кўрик-танлов якунида Зарафшон шаҳрининг “Келажак посбонлари” жамоаси 97 балл билан 1-ўринни, Навбаҳор туманининг “Баркамол авлод” жамоаси 96 балл билан 2-ўринни, Кармана туманининг “Ҳумо” жамоаси 94 балл билан 3-ўринни эгаллаб вилоят халқ таълими бошқармаси ва “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгашининг 1, 2, 3-даражали дипломлар ва қимматбахо совғалар билан тақдирландилар. Қолган барча иштирокчиларга вилоят халқ таҳлими бошқармасининг фахрий ёрлиқлари топширилди.