Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Ёшлар гиёвандликка қарши


Ёш авлодни гиёҳвандлик иллатидан асраш, ёшлар орасида гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиниши мумкин бўлган ҳолатларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини тарғибот қилишга бағишланган навбатдаги йиғилиш Навоий педагогика ва хизмат кўрсатиш коллежида ташкил этилди.1.jpg

Вилоят ҳокимлиги, МХХ, ИИБ, адлия, божхона, прокуратура ходимлари, шунингдек, Вилоят наркология диспансери мутахассислари иштирок этган тадбирда коллеж талабаларига ўсмир ёшлар ҳар-бир давлатнинг асосий кучи ва келажагини белгилаб берувчи асосий омил ҳисобланганлиги сабаб ёшларни тўғри тарбиялаш ҳар бир ота-онанинг, маҳалланинг, жамиятнинг кечиктириб бўлмайдиган вазифаси эканлиги ҳақида фикр юритилди.

Тадбирда таъкидланганидек, айрим ёшлар ота-онаси, маҳалласи шаъни, обрўсини ўйламасдан баъзан ёмон йўлларга кириб кетиш ҳолатлари учрайди. Жумладан, гиёванд воситаларни инсон истеъмол қилиши оқибатида, уларда гиёҳванд воситаларга нисбатан қарамлик пайдо бўла бошлайди. Айниқса ёшларда бу қарамлик 2-3 маратоба истеъмол қилгандан кейин тез шаклланади. Гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилганларда мастлик ҳолати юзага келади, инсон маст вақтида ўз ҳатти-ҳаракатини бошқара олмайди, фикрлаш қобилияти, хотираси, онги сустлашади. Ўзлари хохламаган, англамаган ҳолда жиноятчиликка, ҳар - хил диний оқимларга кириб қолади.

Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчи ёшлар орасида бу иллатларнинг кўпайиб кетишини қуйидаги ҳоллар билан тушунтириш мумкин:

-ота-онаси ёки қариндошлар орасида алкоголизм ёки гиёҳвандлик касаллиги билан оғриган беморларнинг борлиги;

-оилада наркотик моддалар билан савдо қилувчиларнинг борлиги;

-ўсмирларнинг устидан назоратнинг сустлиги ёки умуман йўқлиги;

-уларнинг дўстлари орасида ушбу касаллик билан оғриган ёши каттароқ ёшларнинг борлиги;

-ўсмирларнинг ушбу касаллик туфайли келиб чиқаётган асоратларнинг билмаслиги;

- ўсмирларнинг ҳар хил нарсаларга қизиқувчанлиги, тез таъсирга берилувчанлиги;

-ҳар хил спорт, санъат ва бошка тўгаракларга қатнашмаслиги;

- аҳоли орасида гиёҳванд восита ёки гиёҳвандлик касаллиги тўғрисидаги ахборотларнинг камлиги;

- давлатимиз наркотик модда ишлаб чикарувчи давлатлар билан кўшнилиги ва транзит територияда жойлашганлиги;

- наркотик моддалар савдосини ўзига касб килиб олганларнинг борлигидир.

Республикамиз ушбу муаммонинг халқаро миқиёсда хал этилиши жараёнида фаол иштирок этмоқда. Мамлакатимиз БМТ нинг 1961, 1971 ва 1988 йилларда қабул қилган Конвенцияларига 1995 йилда қўшилди. Айни пайтда дунёнинг 20 дан ортиқ давлатлари билан гиёванд моддаларни тарқатишга қарши кураш масалаларида ҳамкорлик қилиш бўйича идоралар ва ҳукуматлараро битимлар имзоланган. Жумладан, Россия Федерацияси, Украина, Белоруссия, Молдава, Грузия, Озарбайжон, Козоғистон, Туркманистон, Тожикистон давлатлари билан икки томонлама ҳамда АКШ, Туркия, Покистон давлатлари билан ҳукуматлараро битимлар тузилган.

1.jpgБу ўринда шуни алохида таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда биринчилардан бўлиб гиёхванд моддалар ишлаб чикариш, сотиш ва жиноий ишларга карши кураш юзасидан миллий конунчилик мажмуи ишлаб чикилган.

1999 йил 19 августида “Гиёвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида” қонун қабул қилинган бўлиб, мазкур қонун гиёвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлишига оид ижтимоий муносабатларни тартибга солади ҳамда уларнинг қонунга хилоф равишда муомалада бўлишига монелик қилиш, фуқаролар соғлиғини сақлаш ҳамда давлат хавфсизлигини таъминлашни мақсад қилиб қўяди. Мазкур қонун 2000 йил 15 декабрдан амалга киритилди.

Йиғилиш сўнггида барча ёшлар огоҳ бўлишлари, атрофга зийрак кўз билан қарамоқлари лозимлиги ва ҳар қандай ёт иллатларга қарши кураша оладиган кучга эга бўлишлари лозимлиги таъкидланди ҳамда ўқувчи ёшларнинг қизиқтирган барча саволларига мутахассислар томонидан жавоблар берилди.