Янгиликлар
Оилалар саодати – мустақиллик самараси
Навоий давлат педагогика институти қошидаги 3-сонли академик лицейи мажлислар залида Ўзбекистон “Миллий тикланишг” демократик партияси вилоят Кенгаши томонидан “Соғлом она ва бола” йили муносабати биланўтказилаётган “Оилалар саодати – мустақиллик самараси” мавзусидаги Республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда танловнинг туман ва шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган номзодлар, партиядан сайланган депутатлар, вилоят, туман ва шаҳар партия ташкилоти фаоллари иштирок этди.
2016 йилнинг “Соғлом она ва бола” йили деб номланиши муносабати билан хамда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси дастури ва Сайловолди Платформасида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, мустакиллик саодати туфайли юртимиздаги бахту иқболи баланд ҳар томонлама ибрат бўладиган оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш, уларни ёш оилаларга намуна сифатида кўрсатиш мақсадида ушбу танлов ташкил этилди.
Мусобақада жамиятнинг барча соҳаларида фаол иштирок этиб келаётган, ёши 50дан ошмаган Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси аъзоси бўлган 10 нафар оила вакиллари иштирок этдилар.
Иштирокчилар дастлаб, ўзини таништириш шартида маҳорат ва истеъдодларини намойиш этган бўлсалар, “Оила тинчлиги – юрт ободлиги” беллашувида кексаларга ҳурмат, ўзаро ҳамжиҳатлик, болаларга ғамхўрлик каби анъаналарни, оилалар ҳаётида ҳамон сақланиб қолаётган нохуш ҳолатлар, тўй маросимларини ўта дабдабали қилиб ўтказиш ва исрофгарчиликка асосланган бошқа тадбирларга барҳам беришга қаратилган миллий урф одатлар ва қадриятларни акс эттирувчи саҳна кўринишлари билан томошабинларда илиқ таассуротлар қолдирди.
“Соғлом она ва бола”шиори остидаги лойиҳа билан чиқишда ҳар бир оила вакиллари жамиятнинг асосий бўғини бўлмиш оила институтини янада мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга қаратилган қонунларнинг ижросини таъминлаш, она ва бола саломатлиги борасида олиб борилиши зарур бўлган тарғибот-ташвиқот, тушунтириш ишлари ва бошқа масалаларга асосий эътиборини қаратиб, ҳакамлар ҳайъатининг эътирофига сазовор бўлишди.
Мусобақанинг сўнги шарти баркамол авлодни тарбиялашда оила институтининг роли мавзусида ўтказилган ўзаро савол-жавоб баҳсида иштирокчилар бири-биридан зукко, билимдон ва оқила эканликларини кўрсатди.
Кўрик-танлов якунида ҳакамлар ҳайъати томонидан вилоятнинг Нурота тумани вакили – Исмоиловлар оиласи олий ўринга лойиқ деб топилиб, танловнинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.
Мусобақа шартлари бўйича Навбаҳор тумани вакили – Остоновлар оиласи 1-ўрин, Қизилтепа тумани вакили – Аслоновлар оиласи 2-ўрин ва Навоий шаҳри вакили – Ҳожиевлар оиласи 3-ўринга лойиқ деб топилди. Ғлиблар Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Эслатиб ўтамиз, танловнинг Республика босқичи 15 май Халқаро “Оила” куни муносабати биланТошкент шаҳрида бўлиб ўтади.