Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Сиз қонунни биласизми


Мамлакатимизда ёшларни сиёсий жараёнларга мустақил ва онгли муносабатини шакллантириш, мамлакатни модернизация қилиш борасида амалга оширилаётган сиёсий ислоҳатларнинг мазмун-моҳиятини ёшлар онгига сингдириш, 1.jpgуларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига нисбатан ҳурмат ҳиссида тарбиялаш, ҳар бир йигит қизга фаол фуқаролик позициясини шакллантириш ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш шунингдек, “2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури” ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 6 май куни Навоий шаҳридаги ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлари ўқувчилари ўртасида “Сиз қонунни биласизми” Республика танловининг Навоий шаҳар босқичи ўтказилди.

Вилоят адлия бошқармаси, Навоий шаҳар прокуратураси, Навоий шаҳар ИИБ ва “Камолот” ЁИҲ Навоий вилоят Кенгаши масъул ходимлари ҳакамлик қилган танловда иштирокчилар 5 та шарт бўйича беллашдилар.

Жумладан:

- биринчи шартда гуруҳлар ўзи таҳсил олаётган таълим муассасасида яратилган шароитлар, илмий ижод ва малакавий изланишлар учун мавжуд имкониятлар, сўнгги йилларда мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириб беришлари, шунингдек, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга қаратилган таклифларини кўргазмали тарзда намойиш этишлари;

- иккинчи шартда “Ҳуқуқий билимлар савиясини аниқлаш” бўлиб, унда ҳар бир гуруҳнинг сардори танловнинг ташкилий ишчи гуруҳи томонидан гуруҳлар сонига мос равишда тайёрланган махсус конвертлар ичидан биттасини танлайди. Конвертларда 5 та саволдан иборат билет бўлади. Билетдаги саволларнинг барчасига гуруҳнинг бир нафар иштирокчиси ёхуд ҳар бир саволга гуруҳнинг бошқа иштирокчилари томонидан жавоб берилади;

учинчи шартда гуруҳлар ташкилий ишчи гуруҳи томонидан олдиндан берилган мавзулар асосида жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга қаратилган видеоролик ёки тақдимот (презентация)ни танлов ўтказилгунга қадар тайёрлайдилар. Ҳакамлар ҳайъати видеоролик ёки тақдимот (презентация)ни баҳолашда унинг сифати, мазмундорлиги ҳамда профессионал даражада тайёрланганлигига алоҳида эътибор қаратадилар. Гуруҳлар видеоролик ёки тақдимот (презентация)ни тайёрлаш жараёнида мутахассислар ва ижодкорлар ёрдамидан фойдаланиши мумкин;

тўртинчи, яъни “Уй вазифаси” шартида гуруҳлар жамиятда учрайдиган айрим ижтимоий-ҳуқуқий муаммоларни саҳна кўринишлар орқали намойиш этиш билан биргаликда ушбу ҳолатларни бартараф қилишга қаратилган таклиф ва тавсиялар билдиришлари лозим;

1.jpgбешинчи шарт “Ёшларга оид қонунчилик - ёшлар нигоҳида” деб номланиб ушбу шартда “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғриси”даги қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси муҳокама этилди ва таклифлар берилди.

Танлов якунида касб-ҳунар коллежлари ҳамда академик лицейлардан келган жамоалар ўртасидаги беллашув натижасида ғолиблар аниқланди. Унга кўра Навоий давлат педагогика институти ҳузуридаги компьютер ва ахборот технологиялари академик лицейининг “Адолат ёғдуси” жамоаси биринчи ўринни, Навоий давлат кончилик институти ҳузуридаги 2-сонли академик лицейининг “Адолат” жамоаси иккинчи ўринни, учинчи ўринни эса Навоий давлат педагогика институти ҳузуридаги академик лицейининг “Парламент” жамоаси қўлга киритди.

Ғолиб деб топилган жамоалар “Камолот” ЁИҲ Навоий шаҳар Кенгаши ва тадбир ташкилотчиларининг диплом, фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.