Янгиликлар
Сиз қонунни биласизми кўрик танлови
Вилоят адлия, ИИБ, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими ҳамда Мадият ва спорт ишлари бошқармалари, “Камолот” ЁИҲ Навоий вилоят Кенгаши масъул ходимлари ҳакамлик қилган танловда иштирокчилар 5 та шарт бўйича беллашдилар.
Жумладан:
- биринчи шартда гуруҳлар ўзи таҳсил олаётган таълим муассасасида яратилган шароитлар, илмий ижод ва малакавий изланишлар учун мавжуд имкониятлар, сўнгги йилларда мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириб беришлари, шунингдек, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга қаратилган таклифларини кўргазмали тарзда намойиш этишлари;
- иккинчи шартда “Ҳуқуқий билимлар савиясини аниқлаш” бўлиб, унда ҳар бир гуруҳнинг сардори танловнинг ташкилий ишчи гуруҳи томонидан гуруҳлар сонига мос равишда тайёрланган махсус конвертлар ичидан биттасини танлайди. Конвертларда 5 та саволдан иборат билет бўлади. Билетдаги саволларнинг барчасига гуруҳнинг бир нафар иштирокчиси ёхуд ҳар бир саволга гуруҳнинг бошқа иштирокчилари томонидан жавоб берилади;
учинчи шартда гуруҳлар ташкилий ишчи гуруҳи томонидан олдиндан берилган мавзулар асосида жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга қаратилган видеоролик ёки тақдимот (презентация)ни танлов ўтказилгунга қадар тайёрлайдилар. Ҳакамлар ҳайъати видеоролик ёки тақдимот (презентация)ни баҳолашда унинг сифати, мазмундорлиги ҳамда профессионал даражада тайёрланганлигига алоҳида эътибор қаратадилар. Гуруҳлар видеоролик ёки тақдимот (презентация)ни тайёрлаш жараёнида мутахассислар ва ижодкорлар ёрдамидан фойдаланиши мумкин;
тўртинчи, яъни “Уй вазифаси” шартида гуруҳлар жамиятда учрайдиган айрим ижтимоий-ҳуқуқий муаммоларни саҳна кўринишлар орқали намойиш этиш билан биргаликда ушбу ҳолатларни бартараф қилишга қаратилган таклиф ва тавсиялар билдиришлари лозим;
бешинчи шарт “Ёшларга оид қонунчилик - ёшлар нигоҳида” деб номланиб ушбу шартда “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғриси”даги қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси муҳокама этилди ва таклифлар берилди.
Танлов якунида вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларидан келган жамоалар ўртасидаги беллашув натижасида ғолиблар аниқланди. Унга кўра Қизилтепа Агроиқтисодиёт коллежининг “Юрида” жамоаси биринчи ўринни, Хатирчи Педагогика ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг “Қалқон” жамоаси иккинчи ўринни, учинчи ўринни эса Кармана Саноат ва иқтисодиёт коллежининг “Темурийлар” жамоаси ва Нурота Ижтимоий-иқтисодиёт коллежининг “Қалқон” жамоаси қўлга киритди.
Ғолиб деб топилган жамоалар “Камолот” ЁИҲ Навоий вилоят Кенгаши ва тадбир ташкилотчиларининг диплом, фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.