Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Сиёсий етакчилар сараланди


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгаши ташаббуси билан ўтказилиб келанаётган “Донолик ва ташаббускорлик – сиёсий етакчилик мезони” республика кўрик-танловининг Навоий вилоят босқичи бўлиб ўтди. 1.jpg

Танловда вилоят адлия бошқармаси, Навоий вилоят хотин - қизлар қўмитаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Навоий ҳудудий бўлинмаси, партиянинг вилоят, туман (шаҳар) Кенгаши раислари, девон ходимлари, Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия гуруҳи, “Аёллар қаноти” етакчилари, танловнинг туман (шаҳар) босқичида ғолиб бўлган иштирокчилар, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Кўрик-танловда мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг исътедодларини рўёбга чиқариш борасида барча шарт-шароитлар яратилганлиги қайд этилди.

Таъкидланганидек, мамлакатимиз хотин-қизлари орасида истеъдод эгаларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, сиёсий етакчиларни шакллантириш, уларнинг маънавий, ҳуқуқий ва сиёсий маданиятини юксалтириш мақсадида 2009 йилдан буён ўтказилиб келинаётган “Донолик ва ташаббускорлик – сиёсий етакчилик мезони” республика кўрик-танловинингжорий йил вилоят босқичи ҳам ўзгача руҳда ташкил этилиб, вилоятимиз хотин-қизларининг билим ва маҳоратларини намоён этишига имконият бермоқда.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ҳам ўзининг сайловолди платформасида хотин-қизларнинг жамиятни модернизация қилиш ва янгилаш, маънавий қадриятларни, халқ анъаналарини сақлаш ҳамда бойитиш жараёнларида тўлақонли ва фаол иштирок этишини таъминлаш йўлида изчил фаолият олиб боришни устувор вазифа этиб белгилаган.

Кармана туман маданият ва спорт ишлари бўлимида ўтказилган “Донолик ва ташаббускорлик – сиёсий етакчилик мезони” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ана шу ғоя ва мақсадларни қамраб олди. Тадбирда туман (шаҳар)ларда ғолиб бўлган ўн нафар иштирокчи қизлар дастлаб “Ўзини таништириш маҳорати” бўйича ўзаро беллашдилар. Ушбу жараёнда ҳар бир иштирокчи миллий қадриятлар нуқтаи-назаридан видеороликлар,1.jpg слайдлар ёрдамида кўргазмали чиқишлар қилишди. Танловнинг иккинчи шарти - ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий ва маънавий саводхонлик беллашувида иштирокчилар савол-жавоб шаклида зукко ва топқирликларини намоён этишган бўлса, учинчи шартда “Партиянинг мақсад ва вазифаларини тушунтириш” шарти бўйича беллашдилар.

Қизғин мунозаралар, ўзаро беллашувлар ва савол-жавоб руҳида кечган тадбир якунида ҳакамлар ҳайъатининг хулосаси ўқиб эшиттирилди. Натижаларга кўра олий ўрин Навоий шахар иштирокчиси Мизамова Гулноза, 1-ўрин Кармана туман иштирокчиси Рўзиева Камолага, 2-ўрин Зарафшон шаҳар иштирокчиси Сайидахмедова Лолага, 3 ўрин Қизилтепа тумани иштирокчиси Равшанова Ойистага насиб этди.

Кўрик-танлов ғолиблари Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят Кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Эслатиб ўтамиз, танлов ноанъанавий бўлиб, унда 20 ёшдан 32 ёшгача бўлган Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси аъзоси бўлган хотин-қизлар иштирок этмоқда.