Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Илмий-амалий анжуман


Навоий шаҳридаги Ёшлар марказида “Инновацион фаолиятнинг ҳуқуқий асослари: муаммо ва ечимлар” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ҳамда Навоий вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг талаба ва ўқитувчилари, ишлаб чиқариш корхоналари вакиллари иштирок этди.

Анжуманда Юртбошимиз раҳнамолигида мамлакатимизда инновацион фаолиятни янада ривожлантириш, илмий ишланмаларни юзага чиқариш ва қўллаб-қувватлаш борасида кенг имкониятлар яратилаётганлиги алоҳида таъкидланди. Бунда Президентимизнинг 2008 йил 15 июлда қабул қилинган “Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори муҳим омил бўлаётир.

Илмий-амалий анжуманда инновацион фаолиятга доир солиқ механизмларининг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш, инновацион фаолиятнинг ҳуқуқий базасини шакллантиришда хорижий мамлакатлар тажрибаси, интеллектуал мулк объектларининг долзарб масалалари каби мавзуларда маърузалар тингланди. Навоий давлат кончилик институти ва вилоятдаги касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари томонидан тайёрланган ишланмалар намойиш этилди.

Анжуманда Навоий вилояти ҳокими Э.Турдимов иштирок этди.