Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонун ижодкорлиги масалалари


1.jpgАдлия вазирлиги ва Навоий вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан вилоят ҳокимлигида “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонун ижодкорлиги соҳасида аниқланган камчиликлар ҳамда қонун ҳужжатларини аҳоли ва ижрочиларга етказиш аҳволи” мавзусида семинар ўтказилди.

Адлия вазирлиги масъул ходими Ж.Сирожев, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Умаров, вилоят адлия бошқармаси бошлиғи А.Рўзиев, вилоятдаги давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, депутатлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳодимлари ва ОАВлари вакиллари иштирок этгат тадбирда бугунги кунда жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ҳамда модернизациялаш жараёнида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келиниётганлиги таъкидланди.

1.jpgЗеро, қонунларнинг халқчил, хаётий бўлиши уларнинг ижроси таъминланиши кўп жихатдан жойлардаги махаллий давлат ҳокимияти органларининг халқнинг ичига кириб бориши, мавжуд муаммоларни аниқлаши ва уларни бартараф этиш юзасидан тегишли идораларга таклифлар тайёрлаши ва киритишига боғлиқ.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг асосий вазифаларидан бири ҳам норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини, давлат ва жамият қурилиши соҳасида қонунийликни таъминлашга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ҳисобланади. Бу йўналишда вазирлик томонидан тизимли равишда изчил фаолият олиб борилмоқда.

1.jpgМаҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг қонун ижодкорлиги, қабул қилинган қонунларни ижрочилар ва аҳолига етказиш, шунингдек уларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш бўйича ишларни ташкиллаштириш муҳим аҳамият касб этади.

Мазкур йўналишдаги мавжуд хато ва камчиликларни бартараф этиш ва бу йўналишда намунавий тизим ташкил этишга қаратилган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш хамда унда бир қатор тадбирларни амалга ошириш масаласи бўлиб ўтган семинарнинг асосий мавзуси бўлди.

Бир қатор таклифлар ўртага ташланди. Хусусан, ҳукуматнинг қонун ижодкорлиги дастурига киритиш учун таклифларни шакллантириш, қабул қилинган қонун ҳужжатларининг ижросини ташкил этиш, уларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли ва ижрочиларга етказиш, шунингдек қонунийликни мустаҳкамлашда1.jpg юридик хизматнинг ролини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўриш мақсадга мувофиқлиги айтиб ўтилди.

Тадбир давомида белгиланган вазифаларни амалга оширишда аҳолининг ва ижрочиларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини уларга етказишда маърифий тарғиботнинг таъсирчан усулларидан фойдаланиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.