Янгиликлар
Касбий маҳоратини ошириш бўйича ўқув-семинари
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ғ.Мусурманов, Имом Бухорий халқаро маркази директори Ш.Зиёдов, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Навоий вилояти вакиллиги бош имом-хатиби Т.Рўзиев, вилояи ИИБ, Адлия ва ФЖШМҚМИ вилоят бўлими ходимлари иштирок этган ўқув семинарида туман ва шаҳар имомлари ва вилоятдаги мавжуд жоме масжидлар имом-хатиблари ва ноиблари ҳамда вилоятдаги отинойиларнинг касбий маҳоратини ошириш ҳамда 2016 йилда вилоятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига қаратилган дастурлар ижросининг янада самарадорлигини ошириш тўғрисида тушунчалар берилди.
Шунингдек, сўнгги йилларда қатор мусулмон мамлакатларида гўёки ҳақиқий “исломий давлат” қуриш шиори остида очиқдан-очиқ зўравонликка асосланган амалларга қўл ураётган турли гуруҳ ва жамоалар ҳамда Покистон, Афғонистон, Сурия, Ироқ, Ливия, Яман каби мамлакатларда фаолият юритаётган ақидапараст жангари гуруҳлар томонидан амалга оширилаётган террорчилик ҳаракатлари тўғрисида тўхталиб ўтилди.
Шу билан бир қаторда, турли диний экстремистик оқимларнинг маддоҳлари томонидан фаол тарзда, шу жумладан, интернет орқали олиб борилаётган тарғибот таъсирида айрим ёшлар Афғонистон, Покистон, Сурия, Ироқ каби мамлакатларга гўёки “ҳижрат” қилиб, ўзларини “ҳақиқий мусулмон”ларга қўшилгандек ҳис қилиб она Ватани, ота-онаси ва оиласини ташлаб кетаётганликлари ҳақида айтиб ўтилди.
Айниқса, кейинги вақтда баъзи ёшларимиз Сурия, Ироқ, Ливия каби мамлакатларда жиноятлар содир этиб, ўзини “Ироқ ва Шомдаги исломий давлат” (ИШИД) деб атаб олган гуруҳ томонидан олиб борилаётган манфур тарғиботнинг домига тушиб қолмоқдалар.
Шу сабабли, соф ислом динининг тинчликсеварлик ва бағрикенгликка асосланган кўрсатмаларини англаб етмай, мутассиблар домига кўр-кўрона илинаётган баъзи ёшларни тўғри йўлга бошлаш учун асосий ўринда диний масъул бўлган имом-хатиблар ва отинойиларнинг диний маърифатлари ва маърузаларини таъсирчанлигини ошириши муҳим аҳамият касб этади.
Таъкидланганидек, ёшларимиз учун барча шароитлар яратилган Ўзбекистонимизнинг тинчлиги ва мустақиллигини асраб-авайлашда барчамиз бирдек масъул эканлигимиз, бу борада масжид имомлари ва вилоятдаги отинойиларбарчани огоҳ бўлишга, ўз юртига, оиласига хиёнат қилмасликка ундаши, таълим муассасаларида, маҳаллаларда, корхона ва ташкилотларда таъсирчан усулларда тадбирларни тизимли равишда амалга оширишлари лозим.
Мамлакатимиздаги тинчлик ва осойишталикдан хотиржамликка берилиш, огоҳлик ва сезгирликни йўқотишга мутлақо ҳаққимиз йўқ. Уни асраб-авайлаш, ҳимоя қилиш фақат муайян соҳалардаги ходимларнинг вазифаси бўлмай, бу барчамизнинг фуқаролик бурчимиздир.
Тинчлик қарор топган юртда хотиржамлик ҳукм суради, фарзандлар эмин-эркин камолга эришади, оқибатда, жамиятда ҳар томонлама юксалиш ва ривожланиш рўй беради.
Бундан ташқари, ўқув семинарида НДПИ кафедра мудири, профессор Н.Сафарова “Аждодларимиз меросида диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик ғояларининг акс этиши”, Имом Бухорий халқаро маркази директори Ш.Зиёдов “Ислом оламида, хусусан, Яқин Шарқ минтақасида кечаётган ижтимоий-сиёсий жараёнларнинг мазмун моҳияти”, Имом Бухорий халқаро маркази директори ўринбосари Ш.Умаров “Миссионерликнинг салбий оқибатлари”, Кармана туман бош имом хатиби Д.Эргашев “Ақида илмининг аҳамияти ҳамда мотуридийлик ва ашъарийлик ақидавий мактабларининг ўзаро фарқли жиҳатлари”, ЎМИ вилоят вакиллиги бош имом-хатиби Т.Рўзиев “Ўзбекистонда давлат ва дин муносабатлари”, ФЖШМҚМИ вилоят бўлими етакчи мутахассиси Ж.Шуҳратов “Мавароуннаҳр уламоларининг Ислом динининг илмий ривожига қўшган ҳиссалари”, вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси биринчи ўринбосари Э.Хайруллаев “Диний экстремизм ва терроризмни келтириб чиқарувчи сабаб ва омиллар”, вилоят Адлия бошқармаси ходими Д.Эргашов “Ўзбекистонда виждон эркинлиги ва диний ташкилотларга оид қонунчилик. Диний маърака маросимларни ўтказиш тартиблари” мавзуларида йиғилганларга батафсил тушунчалар берди.
Ўқув семинар сунггида иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига маърузачилар томонидан жавоблар берилди.