Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватан


Жорий йилда мустақилликнинг 25 йиллик байрами бутун мамлакатимиз бўйлаб “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” деган эзгу ғоя асосида нишонланмоқда. 1.jpgАлбатта, истиқлол байрамининг бу ном остида нишонланишида чуқур маъно ва мазмун бор. Негаки, миллатимиз, халқимизнинг тарихи беқиёс, Ўзбекистон деб аталмиш муқаддас Ватанимизнинг келажаги буюк! Шундай экан, бу муқаддас юртимизда инсон, унинг ҳаёти, ҳуқуқ ҳамда эркинлиги энг олий қадрият сифатида эъзозланиши, ҳаётимиздаги барча янгиланиш ва ўзгаришлар, турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, аввало, инсон манфаатларини таъминлашга қаратилганлигининг яна бир амалий ифодасидир.

Навоий вилоят адлия бошқармасида ҳам мамлакатимиз Мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Адлия бошқармаси бошлиғи А.Рўзиев, мустақиллигимизнинг ўтган йигирма беш йили давомида халқимиз Юртбошимиз раҳбарлигида жамият ҳаётининг барча жабҳаларида улкан муваффақиятларга эришгани, мустақиллик шарофати билан мамлакатимизнинг улкан салоҳияти, кенг имкониятларини бутун дунё эътироф этаётганлигини таъкидлади. 1.jpg

Тадбирда юртимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳот ва янгиланишларда адлия органлари ҳамда муассасалари ходимларининг ҳам алоҳида ўрни борлиги таъкидланди.

Эришилган ютуқлардан фахрланиш фуқароларимизда келажакка масъулият билан бирга, Ватан тақдирига дахлдорлик, уни асраб - авайлаш туйғусини ҳам шакллантирмоқда. Бу эса, барчамизни муқаддас Ватанимизнинг фаровонлиги, тинчлиги ва осойишталиги ҳамда ҳар томонлама юксалиши йўлида самарали фаолият кўрсатишга ундайди.

1.jpgТадбирда мамлакатимиз Президенти томонидан Мустақилликнинг 25 йиллиги муносабати билан, самарали меҳнати ҳамда ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаол иштироки учун “Ўзбекистон Мустақиллигига 25 йил” эсдалик нишони билан тақдирланган Навоий вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги ходимларнинг 5 нафарига эсдалик нишонлар тантанали ва байрамона топширилди.

Шунингдек, бошқарма ҳамда тизимда фидоийлик ҳамда алоҳида ўрнак кўрсатган бир гуруҳ ходимлар Адлия вазири ҳамда бошқарма бошлиғининг фахрий ёрлиқдари билан тақдирландилар.

1.jpgСўзга чиққанлар, қонун устуворлиги ва қонунийликни мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш борасида бор салоҳият, мавжуд имконият, билим ва иқтидорларини тўлиқ сафарбар этишларини таъкидладилар.

Истиқлол йилларида эришилган ютуқлардан фахрланиш фуқароларимизда келажакка масъулият билан бирга, Ватан тақдирига дахлдорлик, уни асраб-авайлаш туйғусини ҳам шакллантирмоқда. Ватан тақдири-менинг тақдирим. Менинг тақдирим эса Ватанникидир, деб яшамоқ эртамиз хотиржамлиги, юртимиз фаравонлигига хизмат қилиши қайд этилди.