Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Ижро интизоми - муваффақият гарови


Навоий вилоят адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва суд Департаменти масъул ходимлари томонидан вилоят адлия бошқармаси, департаментнинг вилоят ҳудудий бошқармаси ходимлари иштирокида “Адлия органларида ва муассасаларида ижро интизомини мустаҳкамлаш, ҳужжатлар билан ишлаш, ижро назоратини ташкил этиш ҳамда ижро интизомининг аҳволи мониторингини олиб бориш масалалари” мавзусида семинар ўтказилди. 1.jpg

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон ва 1999 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2016 йил 16 сентябрдаги 185-сонли буйруғига асосан ташкил этилди.

Тадбирда адлия вазирлиги томонидан адлия органларида иш юритиш ва ҳужжатлар, шу жумладан фуқароларнинг (жисмоний ва юридик шахсларнинг) мурожаатлари ижросини назорат қилишни ташкил этиш аҳволи юзасидан ўтказилган ўрганишлар ва мониторинглар натижасида аниқланган хато ва камчиликлар, уларни бартараф этиш ҳамда келгусида такрорланишининг олдини олиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар муҳокама этилди.

Семинарда вазирлик томонидан адлия органлари ва муассасаларининг ҳар ой якуни бўйича ижро интизоми мониторингини ташкил этиш бўйича тақдим этган маълумотлари кўриб чиқилиши таҳлил қилиниб, умумлаштириб келинаётганлигига алоҳида эътибор қаратилди.

1.jpgАдлия органлари ва муассасалари томонидан мазкур йўналишда амалга оширилган ишларнинг таҳлили, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг ижроси, Адлия идораларида ижро интизомини мустаҳкамлаш, ижро интизоми аҳволи мониторинги бўйича тақдим этилган ҳисоботларни тўғри юритишни ташкил этиш, ижро интизомини ўз вақтида ва тизимли мониторинг ва назорат қилиб бориш, келгусида хато ва камчиликларга йўл қўймаслик масалалари юзасидан амалий мисоллар асосида ва кўргазмали слайдлар ёрдамида тушунтириб ўтилди.

Семинар якунида иштирокчи ходимлар амалиётда учраб тураётган айрим муаммолар, жумладан ижро интизоми билан боғлиқ бўлган масалалар, ҳисоботларни юритилишидаги мавжуд муаммолар юзасидан ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар олиб, мутахассис фикрини эшитдилар.