Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Ҳисобли дўст айрилмас


1.jpgЎзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Навоий вилоят бўлимида куни Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, вилоят адлия бошқармаси, давлат солиқ бошқармаси, статистика бошқармалари ва масъул идоралар ходимлари иштирокида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди тизимида молия ва бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини такомиллаштириш, Бухгалтерия ҳисоб китобини юритишда муаммолар ечими” мавзусида ўқув семинари ўтказилди.

Семинар-тренингни Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Навоий вилоят бўлим бошқаруви раиси Н.Исоқов кириш сўзи билан бошлаб, семинар иштирокчиларига семинар дастури ва семинарда иштирок этаётган маърузачиларни таништирди.

Семинар-тренингнинг асосий қисми вилоят Адлия бошқармаси ходимлари Д.Эргашев, С.Муҳаммадқуловнинг “Маҳалла хайрия жамоат фонди томонидан ижтимоий соҳа объектларига беғараз ёрдам кўрсатиш”, “Маҳалла хайрия жамоат фонди тизимида адлия ҳисоботларини расмийлаштириш тартиби ва муддати, маъмурий харажатлар таркиби” маърузаси билан бошланди.

Шунингдек, улар адлия ҳисоботларини тузишнинг ўзига хос жиҳатлари тўғрисида тингловчиларнинг саволларига жавоб беришди. Сўнгра, йиғилиш вилоят солиқ бошқармаси ходими Ғ.Бобоназаровнинг “Нотижорат ва нодавлат ташкилотлари томонидан солиқ ва мажбурий тўловларни ҳисоблаш, унинг бошқа фаолият турларида солиққа тортиш тартиблари тўғрисида” ҳамда “Маҳаллада – солиқ ҳамда ҳисобот, унинг бошқа фаолият турларида солиққа тортиш тартиблари тўғрисида” марузаси билан давом этди.

Вилоят статистика бошқармаси ходимлари Ш.Мамиров, Ғ.Бобоназаровнинг “Маҳалла” жамоат фонди томонидан статистик ҳисоботлар юритиш ва тақдим этишнинг алоҳида хусусиятлари” тўғрисида ва амалиётдаги муаммолар тўғрисида маърузаси семинар-тренинг иштирокчилари билан савол-жавоб тарзида амалга оширилди.

1.jpg“Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқарувининг Раиси ўринбосари Д.Усманов, республика бошқарувининг бош ҳисобчиси Ж.Жалилов, республика бошқарувининг ҳуқуқшуноси И.Даминов, республика бошқарувининг Ташкилой кадрлар бўлими бошлиғи У.Махмудов ўзларининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг мазмун-моҳияти, ҳудудий бўлим ва бўлинмаларда фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш шунингдек фонд тузилмалари томонидан бошқарув қарорларини қабул қилиш тартиби, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика ва бўлим, бўлинма бошқарувида молия ва бухгалтерия ҳисоби ҳамда ҳисоботини юритиш тартиби”, Фонд устави, бўлим ва бўлинмалар низоми ижросини амалга ошириш тартиби, Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришлар ва уни фонд тизимига тадбиқ этиш, “Фонд тизимида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритишда янгилик ва ўзгаришлар тўғрисида”ги маърузалари билан иштирок этди.

Ўқув семинар сўнггида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга маърузачилар томонидан жавоблар берилди.