Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Сайлов қонунчилигига бағишланди


Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2016 йил 7 октябрдаги “Ўзбекситон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида сайловчилар ҳуқуқий мадиниятини янада юксалтириш бўйича ўтказилган тадбирлар дастури тўғрисида”ги 748-сонли қарорига асосан 2016 йил 26 октябрь куни НДКИ ҳузуридаги 2-сонли академик лицейида ёшларнинг сайлов мадинияти даражасини ошириш мақсадидасеминар ўтказилди.1.jpg

Адлия бошқармаси, Фуқаролик жамияти шакилланишини мониторинг қилиш мустақил институти Навоий ҳудудий бўлими, “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши ҳамда ЎзЛиДеП Навоий вилоят кенгаши ходимлари иштирок этган семинарда сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, ёшларнинг сайловларда иштироки, сайловларда сиёсий партияларнинг иштироки ва Президент сайловига тайёргарлик ишларининг бориши тўғрисида тингловчи ёшларга батафсил тушунчалар берилди.

Шунингдек, жорий йилнинг 4 декабрь куни ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ошкоралик, очиқлик, тенглик, шаффофлик сингари демократик тамойиллар асосида ҳамда сайловни қонунчилигимиз талаб ва меъёрларига мувофиқ ҳолда ташкил қилишга пухта тайёргарлик кўрилаётганлиги таъкидланди.

Шунингдек, 2015 йил 29 декабрда қабул қилинган “Ўзбекиситон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун билан “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги қонунларга бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганлиги тўғрисида тушунчалар берилди.

Мазкур ўзгартиш ва қўшимчалардан кўзланган мақсад сайлов жараёнларини янада демократлаштириш, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатларини, кўппартиявийлик ва партиялараро рақобатни кучайтириш ҳисобланади.

Шунга кўра фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг 10, 11, 23, 30-моддаларида сайлов участкалари тузилиши мумкин бўлган объектлар сирасига қамоқда сақлаш жойлари ҳам киритилди.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг 242-моддасида сиёсий партия томонидан тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзо варақалари шу вақтгача Ўзбекистон Республикаси жами сайловчиларининг умумий сони камида “беш фоизининг” имзосини қамраб олган бўлиши керак эди. Эндиликда кўппартиявийлик ва партиялараро рақобатни кучайтириш ҳамда бу соҳадаги ҳалқаро стандартлар ҳамда ривожланган демократик давлатларнинг ижобий тажрибасини ҳисобга олган ҳолда “беш фоиз” “бир фоиз” этиб белгиланди.

Шу билан бир қаторда, “Ўзбекистан Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг 28-моддасида “Сайловолди ташвиқоти” тушунчасига таъриф берилди.Сайлов куни ва овоз бериш бошланишига бир кун қолганида сайловолди ташвиқотига йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилди.

1.jpgБундан ташқари, таъкидланган Қонуннинг 31-моддасида муддатидан олдин овоз бериш тартиби батафсил очиб берилди, яъни муддатидан олдин овоз бериш сайловчининг сайлов кунида бўла олмаслиги сабаблари (таътил, хизмат сафари, чет элга чиқиш ва ҳоказо) кўрсатилган аризаси асосида амалга оширилиб, сайловга 10 кун қолганида бошланади ва бир кун қолганида тугалланади.

Сайловда биринчи марта иштирок этаётган, сайлов кунига қадар 18 ёшга тўладиган Ўзбекистон Республикасининг ёш фуқароларида сайлов жараёни билан боғлиқ турли саволларга жавоб берди. Шу ўринда Конституциямизнинг 117 - моддасига кўра, Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгалиги белгилаб қўйилганлигини таъкидлаб ўтди.

Фуқароларнинг сиёсий жараёнларда, хусусан жамият ҳамда давлат бошқарувидаги фаол иштирок этиши демократик ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамияти барпо этишнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланиши тўғрисида тўхталиб, мазкур фаолиятнинг самародорлиги демократик сайловларга бевосита боғлиқлиги айтиб ўтилди.

Семинар сунггида иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига маърузачилар томонидан жавоблар берилди.