Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Сайлов қонунчилиги тарғиботи


Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да “Менинг овозим – Ватаним келажаги” мавзусида семинар ўтказилди. 1.jpg

Семинарда 5-Навоий округ сайлов комиссияси, “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши, вилоят адлия бошқармаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят бўлими, ОАВлари вакиллари, шунингдек сайловда биринчи марта иштирок этадиган ёшлар қатнашди.

Тадбирда 5-Навоий округ сайлов комиссияси раиси ўринбосари Ҳ.Ахмедов “Сайловчилар ва сайлов жараёнининг бошқа қатнашчилари ҳуқуқларини тўла таъминлаш мақсадида сайлов участкалари томонидан олиб борилаётган ишлар” тўғрисида йиғилганларга батафсил тушунчалар берди.

Шунингдек, сайлов участкалари Марказий сайлов комиссияси талаблари асосида жиҳозланлигини, ҳар бир сайлов участкасида етарлича мебель жиҳозлари, алоқа воситалари, оргтехника воситалари, телевизор, кундалик газеталар билан таъминланганлигини ҳамда бошқа давлатларнинг сайлов тизимида учрамайдиган сайлов участкаларида ташкил этилган “Она ва бола” ва “Тиббиёт” хоналари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят бўлими раҳбари ўринбосари А.Рўзиқулов Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2016 йил 7 октябрдаги қарори билан “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида сайловчилар ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш бўйича ўтказиладиган тадбирлар тўғрисидаги дастур қабул қилинганлигини айтиб ўтиб, “Сайловчиларнинг сайлов маданиятини оширишда фуқаролик жамияти институтларининг ўрни” тўғрисида маъруза қилди.

Шундан сўнг вилоят Адлия бошқармаси масъул ходими Д.Эргашов мустақилликка эришилгач, юртимизда демократик сайловлар тизимини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилганлиги ва ўтган йиллар давомида бу борада бир қатор муҳим қонунлар қабул қилинганлигини таъкидлаб ўтди ҳамда сайлов қонунчилигига киритилган охирги ўзгартиш ва қўшимчалар, шунингдек, сайлов қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик масалалари тўғрисида батафсил тушунтирди.

Жумладан, 2015 йил 29 декабрда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунига асосан “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги ҳамда сайловга оид бошқа қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонуннинг 10, 11, 23, 30-моддаларида сайлов участкалари тузилиши мумкин бўлган объектлар сирасига қамоқда сақлаш жойлари ҳам киритилди.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг 242-моддасида сиёсий партия томонидан тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзо варақалари ҳалқаро стандартлар ҳамда ривожланган демократик давлатларнинг ижобий тажрибасини ҳисобга олган ҳолда “беш фоиз” “бир фоиз” этиб белгиланди.

Қонуннинг 28-моддасида “Сайловолди ташвиқоти” тушунчаси бериб ўтилди ҳамда сайлов куни ва овоз бериш бошланишига бир кун қолганида сайловолди ташвиқотига йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилди ҳамда сайловолди ташвиқотини олиб бориш турлари, шакллари ва усуллари, сайловолди ташвиқотини оммавий ахборот воситалари орқали олиб бориш, сайловолди ташвиқотини босма, кўргазмали, аудиовизуал ва бошқа ташвиқот материалларини чиқариш ҳамда тарқатиш орқали олиб бориш, сайловолди ташвиқотини сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш орқали олиб боришга бағишланган прим моддалар билан тўлдирилди.

1.jpgҚонуннинг 31-моддасида муддатидан олдин овоз бериш тартиби батафсил очиб берилди, яъни муддатидан олдин овоз бериш сайловчининг сайлов кунида бўла олмаслиги сабаблари (таътил, хизмат сафари, чет элга чиқиш ва ҳоказо) кўрсатилган аризаси асосида амалга оширилиб, сайловга 10 кун қолганида бошланади ва бир кун қолганида тугалланади.

Қонуннинг 21-моддаси фуқароларни сайловчилар рўйхатига киритиш тартибига оид бўлиб, сайлов кунига қадар ёки сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган, рўйхат тузилаётган вақтда муайян сайлов участкаси ҳудудида вақтинча истиқомат қилаётган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ҳам сайловчилар рўйхатига киритилишлари белгилаб қўйилди. Қонуннинг 23-моддасида эса, фуқароларнинг рўйхатга киритилмаганлик, нотўғри киритилганлик ёки рўйхатдан чиқарилганлик юзасидан, шунингдек рўйхатда сайловчи тўғрисидаги маълумотларни кўрсатишда ноаниқликка йўл қўйилганлик хусусидаги аризаларини участка сайлов комиссияси “кечи билан йигирма тўрт соат ичида” кўриб чиқиши белгилаб қўйилди. Амалда шу вақтгача “кечи билан икки кунлик муддат ичида” деб белгиланган эди.

Хулоса қилиб айтганда, сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар сайлов жараёнларини янада демократлаштириш, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини кафолатларини, кўппартиявийлик ва партиялараро рақобатни кучайтиришга хизмат қилади.