Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Ёнғин хавфсизлиги ойлигини намунали ўтказайлик!


DSC02083.JPG Навоий вилоят адлия бошқармасида Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 ноябрдаги 309-сон “Ҳар йили ёнғин хавфсизлиги ойлигини ўтказиш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ёнғин хавфсизлигининг асосий қоидалари” мавзусида амалий ўқув машғулоти ўтказилди.

Навоий вилоят ИИБ ЁХБ бошлиғи ўринбосари Ф.Пўлатов, Адлия бошқармаси бўлим бошлиқлари ва масъул ходимлари иштирок этган ўқув машғулотида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида куз-қиш иситиш мавсуми олдидан ёнғинларнинг олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинганлиги айтиб қўйидагича тушунтиришлар берилди.

DSC02083.JPG Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳар йили ноябрь ойининг учинчи ўн кунлигидан бошлаб ёнғин хавфсизлиги ойлигини ўтказиш тўғрисидаги таклифига мувофиқ, қуйидагилар ёнғин хавфсизлиги ойлигининг асосий вазифалари этиб белгиланган:

иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини, шунингдек уй-жой фондини ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ ҳолга келтириш;

ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда ёнғин хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.

“Ёнғин хавфсизлиги ойлиги”ни ўтказиш даврида ёнғин хавфсизлиги ойлигини ташкил этиш ва ўтказиш комиссиялари тузиш, ёнғин хавфсизлиги ойлигини самарали ўтказиш тадбирларини ишлаб чиқиш, уларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашга дахлдор бўлган барча тегишли идораларнинг вазифалари тақсимлаш, жамоат транспортида ва аҳоли кўп тўпланадиган жойларда ёнғин хавфсизлиги ойлиги ўтказилаётгани ҳақида реклама ёзувларини, плакатлар жойлаштириш, ҳар ўн кунда ёнғин хавфсизлиги ойлиги ўтказилиши муҳокама қилиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашга жамоатчиликнинг кенг жалб этилишини таъминлаш маҳаллий давлат ҳокимликлари томонидан амалга оширилиши алоҳида таъкидлаб ўтилди.

DSC02083.JPG Шунингдек, “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” ни ўтказиш даврида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари:

ҳайъатлар, бошқарувлар, кенгашлар мажлисларида идоравий мансуб объектлар ва уй-жой фондининг техник ҳолати, ёнғин хавфсизлиги масалаларини кўриб чиқиш;

газ, энергетика, сув хўжалиги ва иситиш мосламаларининг ҳолати ва созлигига алоҳида эътибор қаратиш;

ташкилотларнинг объектлари ва уй-жой фондини ёнғинга хавфсиз ҳолатга келтириш учун ажратилган маблағлардан қатъий равишда мақсадли фойдаланилиши устидан назорат ўрнатилишини таъминлаш;

ёнғин хавфсизлиги меъёрлари бузилишининг ҳар бир ҳолати бўйича пухта текширувлар ўтказиш, ёнғин рўй беришига йўл қўйган раҳбарларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ таъсир чораларини кўриш;

DSC02083.JPG объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бўлинмаларини ёнғин ўчириш техникаси, асбоб-ускуналар ва анжомлар билан таъминлаш чора-тадбирларини кўриш;

ишчилар, хизматчилар, таълим муассасалари ўқувчилари ва аҳоли ўртасида ёнғинга қарши тарғибот ўтказиш ва ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини қўллашни ўргатиш ишларини кучайтириш, жамоатчиликни ёнғинларнинг олдини олиш тадбирларига кенг жалб этиш белгилаб қўйилган.

Йиғилиш охирида кун тартибида қўйилган масалалар юзасидан йиғилиш иштирокчиларининг қизиқтирган саволларига маърузачилар томонидан тегишли жавоблар берилди.