Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Ҳуқуқий – маърифий тадбир


Навоий шаҳар ФҲДЁ бўлими биносида Навоий вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан вилоят Прокуратураси ва Ички ишлар бошқармасининг масъул ходимлари ҳамкорлигида давлат бошқаруви органлари, жамоат бирлашмалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида “Давлатимиз томонидан қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятидан аҳолини ўз вақтида хабардор қилиш – фуқаролик жамиятига хос бўлган хусусиятлардан бири” мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

DSC02083.JPG Мустақил давлатимизнинг Биринчи Президенти И.Каримов “Аҳолининг ҳуқуқий тарбиясини тубдан яхшилаш, унинг ҳуқуқий маданият даражасини ошириш, ҳуқуқий ахборотнинг кенг майдонини яратиб бериш ҳуқуқий давлатнинг қарор топишида муҳим йўналишдир” – дея таъкидлаб ўтган эдилар.

Дарҳаҳиқат, жамиятда аҳоли ўртасида ҳуқуқий онгни шакллантириш ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мамлакатимизнинг олдидаги катта вазифалардан биридир.

Зеро, фуқаролик жамиятига хос бўлган хусусиятларидан бири – аҳолининг давлатимиз томонидан қабул қилинаётган қонунлардан қанчалик даражада хабардорлиги ва ушбу қонунларга нисбатан уларнинг мустақил муносабати масаласидир.

Бу борада аҳолининг ҳуқуқий маданиятини доимий равишда юксалтириб бориш эса, барча давлат органларининг асосий вазифаларидан биридир.

Шунингдек, мазкур соҳадаги ишларни янада жонлантириш, давлатимиз томонидан қабул қилинаётган қонунлардан аҳолини ўз вақтида хабардор қилиб бориш эса долзарб аҳамият касб этади.

Шу ўринда, мазкур давра суҳбатини ташкил этилишидан мақсад ҳам жорий йилнинг 23 сентябрь куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-411-сон Қонунининг мазмун-моҳиятига бағишланади.

Шунга кўра, кун тартибида қонунчиликка киритилган ўзгартиш ва қўшимчалардан келиб чиққан ҳолда, маърузачилар томонидан қуйидаги йўналишларда атрофлича тўхталиб ўтдилар.

Жумладан, “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга киритилган ўзгартиришлар мазмун-моҳияти”мавзусида;

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан “Ўзбекистон Парламентаризмини ривожлантиришга оид қонунчиликнинг моҳияти” мавзусида;

Кун тартибидаги учинчи масала бўйича “Ўзбекистонда оила қонунчилигини ривожлантиришнинг аҳамияти” мавзусида;

Шунингдек, кун тартибидаги навбатдаги масала “Ўзбекистонда фуқароликка оид қонунчиликнинг моҳияти” мавзусидаги маърузалари ўрин олган.

DSC02083.JPG Шу билан бир қаторда, давра суҳбати ташкилотчилари томонидан Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган “Прокуратура тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикасининг
1993 йил 6 майда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 24 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-342-сонли Қонуни таҳририда) ва бошқа да бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтдилар.

Хулоса ўрнида шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, давра суҳбатида кўриб чиқилган масалаларнинг ғоят долзарблиги ва буни жамиятимизнинг ҳар бир чеккасигача, узоқ-узоқ туманларгача ўз вақтида етказиб бориш ҳар биримизнинг фуқаролар ва жамият олдидаги вазифамиздир.