Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

“Саломатлик автобуси” йўлга чиқмоқда


Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 22 йиллиги муносабати билан вилоятнинг чекка ҳудудларидаги хотин-қизлар ва ёшларни бепул тиббий кўрикдан ўтказиш мақсадида 2013 йилнинг 15-30 июль кунлари “Саломатлик автобуси”лойиҳаси ташкил этилмоқда.

Лойиҳада Учқудуқ, Томди, Конимех, Нурота ва Хатирчи туманлари аҳолиси терапевт, акушер-гинеколог, педиатр, эндокринолог, лор, окулист, онколог, невропатолог, кардиолог, ЭКГ, УТТ, тери-таносил касалликлари шифокорлари томонидан текширилиши режалаштирилган. Жумладан, 15-18 июлда “Юзқудуқ”, “Қулқудуқ”, “Мингбулоқ” ҚВПлар (Учқудуқ), 19-21 июлда Балиманов номли, “Керегетау” ҚВПлар (Томди), 22-24 июлда “Боймурот”, “Учтепа” ҚВПлар (Конимех), 25-27 июлда “Сентоб” ҚВП, “Нурота” ҚУШ (Нурота), 28-30 июлда “Майдонсой”, “Лангар” ҚВПлар (Хатирчи)ҳудудида тиббий кўрик давом этади.

Лойиҳага кўра, вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон ижтимоий масъулиятли фуқаролари форуми вилоят жамоатчилик Кенгаши, Фонд форум, соғлиқни сақлаш бошқармаси, “Қизилқумцемент” ОАЖ, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, “Қизил ярим ой” жамияти, “Аёллар Кенгаши” вилоят жамоат бирлашмаси, “Соғлом авлод учун”, Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, “Меҳр нури” жамғармалари, “Осиё” ресторани, “Камолот” ЁИҲ сингари ташкилотлар инсонпарварлик ёрдами кўрсатишлари кўзда тутилган.