Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Навоий вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларида ноябрь ойи бўйича “Ойнинг энг яхши ходими” аниқланди.


Жорий йилнинг октябрь ойидан бошлаб ўзига юклатилган вазифаларни виждонан бажариб келаётган ташаббускор ходимларнининг самарали меҳнатини муносиб тақдирлаш мақсадида Навоий вилоят адлия бошқармасида “Ойнинг энг яхши ходими” бурчаги ташкил этилиб, бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимларида фаолият юритиб келаётган ходимлар орасидан ҳар ойда “Ойнинг энг яхши ходими”ни аниқлаб, муносиб тақдирлаб бориш тартиби йўлга қўйилган.

2018 йил ноябрь ойи якуни бўйича Навоий вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларидан “Ойнинг энг яхши ходими”ни аниқлаш бўйича Комиссия томонидан қонун хужжатларини, шунингдек бошқарма ёки тегишли таркибий бўлим фаолиятини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлари, ижобий амалиётни жорий этиш бўйича берган ғоялари, меҳнат ва ижро интизомига ва одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этиши, жамоат ишлари ва ҳуқуқий тарғибот тадбирларидаги фаол иштироки, шу жумладан матбуот ва телевидениядаги чиқишлари юзасидан ходимларнинг бир ойлик фаолияти ўрганилди ва баҳоланди. Комиссия қарорига асосан 2018 йилнинг ноябрь ойи бўйича Кармана туман адлия бўлими бошлиғи Худайбердиев Пўлат Ахматович “Ойнинг энг яхши ходими” деб топилди ҳамда у тўғрисидаги маълумотлар “Ойнинг энг яхши ходими” бурчагига жойлаштирилди.

Ушбу танлов жорий этилганлиги ҳар бир ходимни ўз жамоаси орасида янада фаол меҳнат қилишга, меҳнат ва ижро интизомини янада мустаҳкамлашга, шахсий ташаббус кўрсатишга, шунингдек касбдошлари орасида юксак эътиборга сазовор бўлишга хизмат қилади.

Навоий вилояти адлия бошқармаси жамоаси Худайбердиев Пўлат Ахматовичнинг келгуси фаолиятига омад тилаган ҳолда унинг соҳа фаолиятига қўшиб келаётган ҳиссаси учун миннаддорчилик билдиради.