Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

НАВОИЙ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ТИЗИМИДАГИ МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ


Вакант лавозим номи

Ойлик маоши

Малакага оид талаблар

Асосий вазифаси

НАВОИЙ ВИЛОЯТ ДАВЛАТ НОТАРИАЛ ИДОРАЛАРИ НОТАРИУС ЁРДАМЧИСИ

1

Нотариус стажёри 6 та штат бирлиги

8 00 000

Олий юридик маълумотга, юридик мутахассислик бўйича камида бир йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси стажёр бўлиши мумкин. Бунда стажёрнинг стажировканинг тугаш муддатида йигирма беш ёшдан кичик бўлмаслиги инобатга олиниши лозим.

Қуйидагилар стажёр бўлиши мумкин эмас:

белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахс;

қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахс;

ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун нотариус, адвокат, терговчи, прокурор, судья ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг бошқа ходими сифатидаги ваколати белгиланган тартибда тугатилган шахс.

Адлия бошқармаси томонидан ташкил этиладиган амалий машғулотларда қатнашиш;

нотариал ҳаракатларни амалга оширилишида иштирок этиш;

қонун ҳужжатларини туркумлаштириш, стажировка раҳбарига топшириқларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва бошқа материаллар тўплаш билан шуғулланиш;

стажировка раҳбари билан биргаликда нотариал тасдиқланиши лозим бўлган ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлаш;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа хатти-ҳаракатларни содир этишга ҳақли.

2

Нотариус ёрдамчиси 21 та штат бирлиги

(Навоий шаҳар 1,2,3,4,5,7-сон;

Кармана туман 1,2-сон;

Навбаҳор туман ДНИ;

Қизилтепа туман 1,2-сон;

Хатирчи туман ДНИ;

Конимех туман ДНИ;

Зарафшон шаҳар ДНИ;

Учқудуқ туман ДНИ)

1 300 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

Қуйидагилар нотариус ёрдамчиси бўлиши мумкин эмас:

белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахс;

қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахс;

ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун нотариус, адвокат, терговчи, прокурор, судья ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг бошқа ходими сифатидаги ваколати белгиланган тартибда тугатилган шахс.

Нотариал ҳаракатларни амалга оширишда иштирок этиш;

битимлар, аризалар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тузиш;

ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари ва дубликатларини, улардан кўчирмаларни тайёрлаш;

нотариал ҳаракатларни амалга ошириш масалалари юзасидан тушунтиришлар бериш;

жисмоний ва юридик шахсларга ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини амалга оширишда кўмаклашиш, уларнинг ҳуқуқ
ва мажбуриятларини тушунтириш;

юридик жиҳатдан бехабарлик жисмоний ва юридик шахслар зарарига фойдаланмаслиги учун амалга оширилаётган нотариал ҳаракатларнинг оқибатлари ҳақида уларни огоҳлантириш;

ҳар ой ва чоракда амалга оширилган нотариал ҳаракатлар бўйича тасдиқланган шакл асосида ҳисоботлар тузилиши ва адлия бошқармасига вақтида топширилишини таъминлашда нотариусга кўмаклашиш;

Нотариуснинг топшириғига кўра ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.

3

Навоий шаҳар 5,6-сон давлат нотариал идораларида нотариус котиби 0,5 ставка асосида (Навоий вилоят юридик коллежида тахсил олаётган асосий ходимлар ўқишни тамомлагунига қадар)

 

500 000 сўм

Олий ёки ўрта махсус маълумот

Нотариал ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлаш;

статистик ҳисоботларни тузиш ва таҳлил қилишда қатнашиш;

нотариал ҳаракатни умумлаштиришда иштирок этиш;

ҳар ой ва чоракда амалга оширилган нотариал ҳаракатлар бўйича тасдиқланган шакл асосида ҳисоботлар тузилиши ва адлия бошқармасига вақтида топширилишини таъминлашда нотариусга кўмаклашиш;

нотариал идорада нотариал иш юритиш ҳужжатлари ва материалларининг бут сақланиши, архив ишларини юритишни таъминлаш;

Нотариус ва нотариус ёрдамчисининг топшириғига кўра ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.

4

Хатирчи туман 1-сон ДНИ нотариусининг котиби 1 ставка

1 000 000 сўм

 

Ойлик иш ҳақидан ташқари ижтимоий ҳимоялашга қаратилган қуйидаги чоралар ва тўловлар таъминланади:

- ойлик иш ҳақига мартаба даражалари учун ва кўп йиллик хизмати учун қўшимчалар (бундан ташқари, мукофот пули, моддий ёрдам ва бошқалар) қўшиб борилади;

- адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражалари берилади;

- ходимларнинг озиқ-овқат харажатларини қисман қоплаш учун ҳар ойлик компенсация тўлови (энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида);

- Меҳнат кодексида белгиланган 6 та байрам ва 4 та чорак якунлари бўйича ойлик иш ҳақи фонди миқдорида мукофот пуллари;

- ходим таътилга чиққанда икки ойлик иш ҳақи фонди миқдорида моддий ёрдам пули;

- ходимга оилавий шароитига кўра ижтимоий муҳофаза қилиш тарзидаги пул маблағи (энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида);

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам (энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида)

- турли хил концерт ва театрларга чипталар ҳамда санаторий ва бошқа даволаш муассасаларига, шунингдек болалар оромгоҳларига йўлланмалар;

- уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган ходимларга уй-жой сотиб олиш учун беш йилдан кўп бўлмаган муддатга ва энг кам иш ҳақининг минг баробаридан ошмаган миқдорда фоизсиз қарз ажратиш;

- ходимларга уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун компенсация тўлови; 

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2018 йил 25 декабрь кунига қадар ўз маълумотнома-обьективкасини navoiy@minjust.gov.uz электрон почтасига ёки Навоий вилоят адлия бошқармаси Кадрлар бўлимига юборишлари лозим. Юборилаёган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги ҳамда қайси иш ўрнига ҳужжат топшириш истаги ҳақидаги маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак.