Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

“Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг моҳияти ва аҳамияти


“Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг моҳияти ва аҳамияти

Фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) навбатдаги сайлови
2019 йил май ойида ўтказилиши белгиланган. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари амалдаги раҳбарларининг ваколатлари муддати янгилари сайлангунига қадар узайтирилди.
Фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) сайлови қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади.
Фуқаролар йиғини раиси сайловини ташкил этиш ва ўтказиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишда 2 та норматив ҳуқуқий ҳужжат асосий рол ўйнайди. Демак, булар, 2018 йил 15 октябрда қабул қилинган янги таҳрирдаги «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида»ги Қонуни ҳамда «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Қонуни ҳисобланади.
Ушбу қонунлар олдингиларидан қайси жиҳатлари билан фарқ қилади деган саволга. “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонун янги таҳрирдаги қонунда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) уч йил муддатга сайланиши, яширин овоз бериш, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Республика комиссиясининг ваколатлари, фуқаролар вакилларининг сони сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар умумий сонининг камида 12 фоизини ташкил этиши лозимлиги каби янги қоидалар мустаҳкамлаб қўйилди.
Илгари, раислар фуқаролар вакиллари йиғилиши томонидан сайланарди. Бунда сайловчилар номидан атиги 50-80 нафар вакил овоз берарди. Бошқа фуқаролар баъзан бундан бехабар қолаётган, ўз фикрини билдира олмаётганди. Яна бир жиҳати шунда эдики, сайлов очиқ овоз бериш йўли билан ўтказилгани боис, фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродаларини эркин билдириш имконияти чекланганди.
Энди, фуқаролар йиғини раисини (оқсоқолини) сайлаш яширин овоз бериш орқали яъни сайлов бюллетенларини тўлдириш йўли билан амалга оширилади.
Яна бир янгилик, фуқаролар йиғини раиси сайловини ташкил этиш ва ўтказиш, фуқаролар вакилларининг йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жой, фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзодлар тўғрисида ахборот ҳудудлардаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашларининг расмий веб-сайтларига сайлов ўтказилишидан камида беш кун олдин жойлаштирилиши белгиланган.