Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Юридик хизмат фаолияти такомиллаштирилмоқда.


Мамлакатимизни демократик янгилашнинг бугунги босқичдаги энг муҳим йўналишларидан бири – қонун устуворлиги ва қонунийликни мустаҳкамлаш, шахс ҳуқуқи ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган суд-ҳуқуқ тизимини изчил демократлаштириш ва либераллаштиришдан иборатдир.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
19 январдаги ПҚ-2733-сон “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг қабул қилиниши юридик хизмат соҳасини янада такомиллаштиришда муҳим ҳужжат бўлиб хизмат қилди.
Ушбу ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида Ҳукумат қарори
ва адлия вазири буйруқлари қабул қилиниб, улар доирасида юридик хизмат соҳасида адлия органлари томонидан муайян ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Жумладан, Навоий вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан жорий йилнинг ўтган даври давомида вилоятдаги 56 нафар юридик хизмат ходимлари белгиланган тартибда вилоят адлия бошқармаси ҳузурида тузилган масъул комиссиядан суҳбатдан ўтказилиб келишилган ҳолда лавозимга тайинланган ва 54 нафар юридик хизмат ходимлари адлия бошқармаси билан келишилган ҳолда лавозимдан озод этилган, юридик хизмат ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш юзасидан адлия органлари билан келишилмаслиги оқибатида 48 та тақдимномалар киритилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан энг кам меъёр асосида 50 га яқин юридик штат бирлиги белгиланиб, вилоят юридик хизматидаги 191 та штат бирлигидан 10 таси вакант бўлиб, 181 нафар юридик хизмат ходимлари фаолият олиб бормоқда.
Вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотларида фаолият юритаётган
181 нафар юридик хизмат ходимларининг 143 нафари Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказида белгиланган тартибда малакасини оширган, 38 та юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари берилган. 91 та юридик хизмат ходими адлия органи билан келишилган ҳолда лавозимига тайинланган ҳамда 115 нафар юридик хизмат ходимлари адлия бошқармасидан аттестациядан ўтказилган.
Шу билан бирга, бўлим томонидан давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимлари базаси қайта шакллантирилиб, вакант иш ўринларини тўлдириш юзасидан кескин чоралар кўриб келинмоқда.
Хусусан, туман ва шаҳар адлия бўлимлари билан ҳамкорликда вилоятдаги давлат идоралари ва ташкилотларидаги мавжуд бўш иш ўринлари бўйича эълонлар барча таҳририят (“Дўстлик байроғи”, “Олтин водий”, “Кармана овози”, “Учқудуқ”, “Навоий зиёси”) телевидения, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг барча расмий веб-сайтларида (www.navoi.uz, www.zarafshon.uz, www.xatirchi.uz, www.navbaxor.uz, www.uchquduq.uz сайтларига), фаол ижтимоий телеграм каналларига ҳамда ташқи электрон реклама мониторларида жойлаштирилиб, бир неча нафар юридик хизмат ходимлари, хусусан адвокатлар ҳам ушбу жараёнга жалб этилган ҳолда адлия бошқармасидан келишилиб, вакант лавозимларига тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
1 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил
19 январдаги ПҚ-2733-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги 250-сон қарори ижроси юзасидан доимий мониторинг ўтказилиб, мониторинг натижаларига кўра юридик хизмат ходимлари томонидан белгиланган тартибда малака оширмаслик ҳолатлари аниқланиб, малака оширмаган ва аттестациядан ўтмаган юридик хизмат ходимлари юзасидан ташкилот раҳбарлари номига тегишли хатлар киритилди. Шунингдек, юридик хизмат ходимларининг асосий вазифаларидан бири ўзи ишлаётган ташкилотда қонунийликни таъминлаш бўлсада, бўлим томонидан ташкилотларда ўтказилган бир қанча ўрганиш ва мониторинглар натижасида 1235 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, улар юзасидан давлат бошқаруви органлари ва ташкилотларга тақдимнома ва огоҳномалар киритилди.

Ҳуқуқий экспертиза ва юридик
хизматларнинг фаолиятини
мувофиқлаштириш
бўлими бошлиғи
З.Жўраева