Bog'lanish

Telefon
79-220-79-22

Elektron manzil
navoiy@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТИ - ҚОНУН ҲИМОЯСИДА.




    ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТИ - ҚОНУН ҲИМОЯСИДА    

Президентимизнинг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5415-сонли Фармони талабларидан келиб чиқиб, “Одилона қонунларни қабул қилиш, жамиятда қонунга ҳурмат рухини қарор топтириш — демократик ҳуқуқий давлат кўришнинг гаровидир” деган концептуал ғояни ҳаётга татбиқ этишга қаратилган ягона давлат ҳуқуқий сиёсати амалга оширилиш йўлида Навоий вилоят адлия бошқармаси, туман ва шаҳар адлия бўлимлари томонидан жойларда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда жадал ишлар амалга оширилмоқда.
Шунингдек, Президентимизнинг ташаббуси билан илк бор республиканинг барча туман ва шаҳарларида адлия бўлимларининг ташкил этилганлиги вилоятнинг олис туманларида халқимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг мушкулини осон қилиб, ортиқча оворагарчилигини олдини олишга хизмат қилмоқда.
Мисол учун, Конимех туманида яшовчи фуқаро Ш.Фармоновнинг ўзига тегишли ер участкаси ва бино иншоотлар муқаддам давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиб, олиб қўйилган ер участкаси ва бино иншоотлар учун компенсация пули тўланмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати вилоят адлия бошқармаси ҳамда Конимех туман адлия бўлими томонидан ўрганиб чиқилиб, ўрганиш натижасида туман ҳокимлиги томонидан фуқародан олиб қўйилган ер участкаси ва бино иншоотлар ўрнига 80 млн. сўм пул маблағи ҳамда 0,21 гектар ер участкаси ажратиш тўғрисида туман ҳокимининг қарори чиқарилишига эришилди.
Бундан ташқари, Навоий давлат педагогика институти талабаси Ф.Аманкулова талабалар учун ҳукумат томонидан яратилган имкониядан фойдаланиш ниятида АТ “Халқ банки” Навоий вилоят филиалига таълим кредити ажратиш мақсадида мурожаат қилиб, мурожаатлари бир неча ойдан сўнг ҳам кўриб ҳал қилинмаганлиги, бунинг оқибатида талаба таҳсил олаётган таълим муассасаси раҳбарияти билан контракт тўловларини тўламаслик юзасидан ноқулайликлар келиб чиққанлиги сабабли талаба адлия бошқармасига мурожаат қилишга мажбур бўлиб, адлия бошқармасининг қонуний аралашувидан сўнг банк томонидан Ф.Аманкуловага 8.293.000 сўм таълим кредити 2 йил муддатга йиллик 16 фоиз тўлаш шарти билан ажратилиши таъминланди.
Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, халқимиз манфаатлари йўлида бу каби ижобий ишларнинг вилоят адлия бошқармаси ва адлия бўлимлари томонидан биргаликда, елкама-елка туриб амалга оширилиши юртдошларимизнинг адлия органларига ишончини янада ошишига сабаб бўлмоқда.


Навоий вилоят адлия бошқармаси
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими
бош маслаҳатчиси
Баҳодир Каримович Равшанов.